Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади
09 янв 17:45
Новости
Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади
Тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлган жамоалар эса терма жамоалар учун март ойидаги ўйинлар ойнасини қандай ўтказишни режалаштирмоқда. Тўртта жамоа бу масалада қарор қабул қилиб бўлди.
"Reuters"нинг хабар беришича, Бразилия, Франция, Колумбия ва Хорватия АҚШга турне билан келади. Учрашувлар Бостон, Орландо (Флорида штати) ҳамда Вашингтон атрофида (Колумбия округи) бўлиб ўтади. Тошкент вақти ҳисобга олинган ҳолда ўйинлар жадвали қуйидагича:
Бразилия — Франция (27 март, 02:00, Фоксборо)
Колумбия — Хорватия (27 март, 05:30, Орландо)
Колумбия — Франция (30 март, 01:00, Ландовер)
Бразилия — Хорватия (31 март, вақти аниқ эмас, Орландо)
Аввалроқ ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнашини маълум қилган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии