Кантона Ямалга тан берди
22 июл 17:23
Новости
Кантона Ямалга тан берди
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Эрик Кантона Испания терма жамоасининг Евро-2024даги ўйини ва жамоа аъзоси Ламин Ямаль ҳақида фикр билдирди.
"Менга жамоанинг ўйини ёқди. Жамоада Ямалдек футболчининг бўлиши яхши. У қойил қолдирди, ундан нима кутишни олдиндан билиб бўлмас экан. У майдонни яхши кўради, ажойиб техникага эга ва тўғри қарорларни қабул қилади. Баъзида ўйинни фақат биргина футболчи (Ламин Ямаль – таҳр.) учун томоша қиламан", – деди Кантона.
Ямаль Евро-2024 мусобақасида 7 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та голли пасга муаллифлик қилди. Шунингдек, у Европа ва Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.
Комментарии