Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"
20 мар 22:01
Новости
Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"
- Ўйин ҳақида фикрингиз...
- Бошида ўтказиб юборилган гол футболчиларимиз кайиятига таъсир қилди, лекин ўзимизни йўқотиб қўймадик. Гол урдик, бироқ офсайд сабаб инобатга олинмади, кейин яна гол урдик ва танаффусга 1:1 билан йўл олдик. Иккинчи таймда ўзимизни анча яхши кўрсатдик. Ғалаба бизга жуда керак эди, йигитларга раҳмат.
- Суперкубокдан кейин бугунги ўйинда ротацига қўл урдингиз. Шу ҳақда айтиб ўтсангиз...
- Аввал ҳам айтгандим, биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ. Биз учун жамоа бор. Владимир Назаров? Санжар Қуватов ҳам яхши ва тажрибали дарвозабон, бугун унга вақт бердик. Санжар узоқ йиллардан бери яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. Бугун бошқаларга имкон бердик.
- Акмал Мозговой аввалги баҳсларда бир ўзи таянч ярим ҳимоясида ўйнаб келаётганди, бугун Собирхўжаев ҳам шу чизиқда ҳаракат қилди. Бу ўзгариш ўзини оқладими?
- Баҳс охирларида рақиб узоқ масофга ҳаводан тўп узатиб ўйнай бошлади. Шунингдек бўйдор ҳужумчи майдонга тушди. Натижада таянч ярим ҳимоясида икки нафар футболчи билан ўйнашимизга тўғри келди ва Абдурауф Бўриевни захирадан туширдик.
- Бугун Муҳаммадқодир Ҳамралиев ушбу мавсум ҳисобидан Суперлигада илк учрашувини ўтказди. Жамоа таркибига қарсак, ҳимоя чизиғи зўр, бироқ ярим ҳимоя ва ҳужумда муаммолар бордек.
- Бошқа чизиқларимиз ҳам чакки эмас. Ўйиндан ўйинга қўшиб боряпмиз, бугун голлар урдик ва бу ҳаммамизни хурсанд қилди. Кейинги ўйинларда ҳам голлар уришга ҳаракат қиламиз.
- Аввалги учрашувдан сўнг нималарни ўзгартирдингиз?
- Катта ўзгариш қилмадик. Олдинги баҳсларда ўзимизга ўзимиз гол олиб келаётгандик. Хайрият бугун шу нарса рўй бермади. Қолаверса голлар урдик, бу ҳам хуранд қилди. Бугун хато қилмадик ва ютдик.
- Назаров хатоси учун захирада қолдими?
- Йўқ, бу ротация билан боғлиқ. Биз ҳамма ўйинчиларимизга ишонамиз.
- Тўртта тур ортда қолди. "Пахтакор" қўшимчасига Суперкубокда ўйнади. Мана шу тўртта учрашувда неча очко қўлга киритишни мақсад қилган эдингиз?
- Ҳали чемпионат олдинда. Қайси жамоалар очко йўқотиши ва ким ўзини кўрсатишини мавсум якунида билиб оламиз.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии