МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин
20 мар 23:46
Новости
МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди.
"The Sun Football" маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" 28 ёшли бразилиялик марказий ярим ҳимоячининг трансфери бўйича музокараларнинг якуний босқичига етиб келди.
Хабар қилинишича, трансфер суммаси тахминан 69 миллион еврони ташкил этади ва бу сумма "Ньюкасл"ни қониқтирмоқда.

Гимараэснинг ўзи ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишга қарор қилган. У "Манчестер Юнайтед"да совринлар учун курашиш имконияти "Ньюкасл"га нисбатан анча юқори деб ҳисобламоқда.
Бразилиялик футболчи жорий мавсум 35 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли пас узатди. Унинг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии