RU

Последние новости

00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  0 23:58АПЛ. "Борнмут" – "Манчестер Юнайтед": Адли, Далот, Йоро ва Амад бошланғич таркибда  5 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  4 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   3 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  5 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  58 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  12 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0

"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи Новости

"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи

Англиялик ярим ҳимоячи Жейдон Санчо Дортмундга қайтишга яқин турибди.

"The Athletic" хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти жорий мавсум ижара асосида "Астон Вилла"да ўйнаётган "Манчестер Юнайтед"нинг 25 ёшли вингери вакилларига клуб уни трансфер қилиш учун "қизил иблислар"га расмий таклиф билан чиқишга тайёр эканини билдирган.

Хабар қилинишича, "Боруссия" ҳали ҳам Санчонинг иқтидорига ишонади ва унинг "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан сўнг фаолиятини қайта тиклаш учун янги имконият беришга тайёр. Футболчининг ўзи ҳам аввалроқ Дортмундга қайтиш орзуси борлигини очиқ айтгани трансфер амалга ошиши эҳтимолини янада оширмоқда.

Санчо 2021 йил 85 миллион евро эвазига "Боруссия"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган, бироқ унинг Манчестердаги фаолияти кутилганидек кечмади. У "қизил иблислар" сафида жами 83 ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Санчонинг "Астон Вилла"даги ижара муддати ёзда якунига етади. У "Вилла" сафида 29 ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
21 мар 00:09:16
Benjamin Franklin
Qanaqa transfer yana qanaqa rasmiy taklif,shartnomasi tugedi yozda,xoxlagan kamandasiga oʻtadi naxxuy
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика