RU

Последние новости

00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  56 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  17 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9

ЖЧда ишлаган ягона футзал ҳакамимиз яна бир ёшга улғайди Новости

ЖЧда ишлаган ягона футзал ҳакамимиз яна бир ёшга улғайди

Бугунги санада ўз таваллуд кунларини нишонлаётган футбол аҳлини муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун, 18 январь куни футзал бўйича собиқ ФИФА ҳаками Шуҳрат Пўлатов таваллуд топган кун. Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этган ягона ҳакамимиз бугун 45 ёшга тўлди. У шунингдек, Қозоғистонда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ишлаган. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматовнинг тавсияси билан ҳакамлик фаолиятини бошлаган Шуҳрат ака футзал рефериси сифатида айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритган. Футзал оламида яхшигина обрўга эга. Унинг укаси Умид Пўлатов ҳам ака изидан бориб, футзалда ҳакамлик қилмоқда. Бугунги қаҳрамонимиз эса айни пайтда "Пахтакор" клуби тизимида фаолиятини давом эттиряпти.        

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимизнинг барча ходимлари ва мухлислари номидан Шухрат Пўлатовни таваллуд аёми билан табриклаймиз! Унга барча эзгу ниятларимизни тилаймиз. Шуҳрат ака, оила аъзоларингиз, фарзандларингиз бахтига соғ-саломат бўлинг!

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика