RU

Последние новости

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  0 22:20BALLON D'OR-2025  21 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  11 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган" Новости

Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган"

"Навбаҳор" етакчиси Жамшид Искандеров янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди.

Футболчи дастлаб "Астана"га қарши кечган ўйин ҳақида тўхталди.



"Ўйинга келадиган бўлсак, чемпионатга тайёргарлик давом этмоқда. Бош мураббий ҳар бир позицияга янги футболчиларни синовдан ўтказяпти. Ўйлайманки, жисмоний тайёргарлик керак, деб ўйлайман. Буёғига енгиллашган ҳолда ҳозирликни давом эттиряпмиз", – дейди Жамшид Искандеров.

- Янги футболчиларнинг қўшилиб кетиши қийин бўлмаяптими?

- Тушунмовчиликлар бўлиши табиий. Ҳали вақтимиз бор, мавсум стартигача бир-биримизни тушуниб оламиз, деб ўйлайман. 

- Ўртоқлик учрашувларида натижа муҳим эмас, десак тўғрими?

- Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. "Рубин" билан аламли мағлубият бўлди. Ўша куни бизнинг кунимиз эмас экан. Бу ўйинни эсдан чиқариб, навбатдаги баҳсларга эътибор қаратамиз.

- Ўтган йили жамоа чемпионликка яқин келганди. 

- Авваламбор, насиба. Биз қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам юқори мақсад қўйилганди. Спортда ким ютиши ёки ютқазишини олдиндан ҳеч ким билмайди.

- Четдан таклифлар бормиди?

- Раҳбарият билан келишган ҳолда "Навбаҳор"да қолдим. 

- Бошқа жамоаларни ҳам кузатяпсизми?

- Ҳар бир жамоага қизиқамиз. Футболчилар ҳам бир-бирини кузатади.

- "Навбаҳор" мухлисларига нима деган бўлардингиз?

- Аввало, соғ-саломат бўлишсин. Улар бизни доим яхши қўллаб-қувватлаб келишган.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика