RU

Последние новости

17:25"Андижон" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  6 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  42

Ислом Кенжабоев: Олимпия терма жамоамиздаги йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли Новости

Ислом Кенжабоев: Олимпия терма жамоамиздаги йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли

8 январдан бутун Осиё футбол жамоатчилиги эътибори Таиланд яшил майдонларида ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионатига қаратилади.

Мусобақада Токио-2020 олимпиадаси йўлланмаси учун баҳс олиб борадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча мусобақа доирасидаги илк учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига етиб келди.

Терма жамоамиз аъзоси Ислом Кенжабоев Осиё чемпионати олдидан ЎФА расмий сайтига ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди:



- Осиё чемпионатига яхши тайёргарлик олиб бордик. Барчаси юқори даражада ташкиллаштирилди. Ўртоқлик ўйинлари ҳам етарлича ўтказилди, деб ўйлайман.

Асосийси – жамоамиздаги йигитларда иштиёқ кучли ва барча фақат чемпион бўлиш ҳақида ўйлаяпти. Йигитлар шижоатга тўла. Бу ерга нима учун келганимизни ҳамда зиммамизда қандай масъулият турганини яхши англаб турибмиз. Биринчи галда юртимиздаги кўп сонли мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қилишга уринамиз.

Тўғри, балким жуда кучли ва қийин гуруҳдан ўрин олгандирмиз. Лекин биз бундан асло қўрқаётганимиз йўқ. Насиб этса, мусобақа давомида ишончли ва мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Мен ўзим ҳам қўлдан келганча терма жамоамизга фойда келтиришга уринаман. Ҳудо хоҳласа, юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз, - деди истеъдодли футболчи.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика