RU

Последние новости

20:27Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 1:1 (матнли трансляция)  15 20:25Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2 (матнли трансляция)  5 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  6 20:00Суперлига. "Қизилқум" – ОКМК 0:1 (матнли трансляция)  1 19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  2 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  2 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  19 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  11 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  5

Ироқ терма жамоаси испаниялик мураббийини ишдан бўшатди Новости

Ироқ терма жамоаси испаниялик мураббийини ишдан бўшатди

Ироқ футбол ассоциацияси испаниялик мураббий Хесус Касас Гарсия ва унинг ёрдамчилари билан шартнома улар шартнома мажбуриятларини жиддий бузгани сабабли бекор қилинганини эълон қилди.

"Бу қарор ФИФАнинг "Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича регламент"нинг 14-моддасига мувофиқ қабул қилинди. ФИФА бу ҳақда расмий равишда хабардор қилинган бўлиб, бу Ассоциацияга ваколатли органлар олдида ўз ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради", – дейилади расмий баёнотда.

Хесус Касас 2022 йил 5 ноябрдан буён Ироқ терма жамоасини бошқариб келаётганди. Жамоа 2023 йил унинг қўл остида Форс Кўрфази Кубогида зафар қучган эди. 

Маълумот ўрнида, Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи "B" гуруҳида кураш олиб бормоқда ва айни пайтда 12 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди. Терма жамоани олдинда Корея Республикаси ва Иорданияга қарши ўйинлар кутмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика