RU

Последние новости

21:23"Истанбул Башакшехир" — "Антальяспор": Асосий таркиблар маълум  4 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  7 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  50 21:05Суперлига. "Қизилқум" – ОКМК 0:1 (матнли трансляция)  2 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  10 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  10 19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  3 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  3 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  21 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1

Иньеста билан хайрлашув кўрсатуви бўлиб ўтди (ФОТО) Новости

Иньеста билан хайрлашув кўрсатуви бўлиб ўтди (ФОТО)

Жума, 18 май куни мавсум охирида "Барселона"ни тарк этадиган Андрес Иньеста билан "Камп Ноу" стадионида хайрлашув кўрсатуви бўлиб ўтди.

Кўрсатувда Каталония клубининг барча футболчилари иштирок этди. Бу хайрлашув эфирига жамоанинг собиқ футболчилари ҳам ташриф буюрди.

Клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу Иньестага махсус эсдалик совғасини топширди.

"Бу жамоа сардори бўлиш жуда ёқимли. Сизларни ва клубни соғинаман... "Барселона" мен учун дунёдаги энг яхши жамоа.

Ҳаётимни ўзгартирган аёлимга ҳам миннатдорчилик билдираман. Барчангиздан миннатдорман. Олға "Барса" - дейди Иньеста.





"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда "Ал-Садд" шарафини ҳимоя қилаётган Хави Иньеста билан хайрлашиш чоғида йиғлаб юборди.


Серхио Бускетс: "Иньеста билан содир бўлган энг ажойиб воқеа? Андреснинг "Стэмфорд Бриж"даги зарбаси. Ўша гол ҳаммасини бошлаб берган"


Хави: "Уни илк марта кўрганимда Иньеста 16 ёшда эди. Андрес ҳаммасини тўғри бажарар эди. Баъзида у ўрганадиган нарса қолмаган деб ўйлаб қолар эдим. Иьестани футболчи ва инсон сифатида намуна қилиб кўрсатса бўлади".


Саумэль Это'О: "Клубга келганимда Роналдиньо "Барселона" юзи эди. Жамоадаги илк кунларимда мендан энг яхши таассурот қолдирган футболчи кимлигини сўрашди. Бунга жавоб бериш қийин эди, аммо ўшанда Иньестани кўрсатганман".

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика