RU

Последние новости

22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  0 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  114 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  38 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11

Ҳусниддин Алиқулов: "Терма жамоамиздаги йигитларда кайфият ва шижоат аъло даражада" Новости

Ҳусниддин Алиқулов: "Терма жамоамиздаги йигитларда кайфият ва шижоат аъло даражада"

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Токио-2020 олимпиадасига йўлланмалар тақдим этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида иштирок этади.

Терма жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов мусобақага тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги режалар хусусида ЎФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик олиб бордик. Йил давомида ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди, ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Анча яхши савиядаги рақиблар билан ўйинлар ўтказдик.

Осиё чемпионатида осон бўлмаган гуруҳдан ўрин олганимиз бор гап. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Тўғри, улар кучли, лекин биз ҳам ҳеч бир жабҳада осонликча имкониятни бой бермаймиз. Қолаверса, Жанубий Корея ҳамда Эрон билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишга ҳам улгурдик. Рақиблар ҳақида етарлича тасаввур ва маълумот бор.

Жамоамизда ички муҳит жуда яхши. Йигитларда кайфият ва шижоат аъло даражада. Биз мусобақага аввало ўз унвонимизни муносиб ҳимоя қилиш, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш мақсадида боряпмиз.

Мухлисларимиз бизга ишониб, қўллаб-қувватлаб туришса, уларни хурсанд қилиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз, - деди маҳоратли футболчи.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика