RU

Последние новости

13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  1 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  2 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  6 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Гвардиола "Лейпциг" билан 1:1дан сўнг: "Одамлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишганди, аммо бу имконсиз" Новости

Гвардиола "Лейпциг" билан 1:1дан сўнг: "Одамлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишганди, аммо бу имконсиз"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Лейпциг"га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Сити" биринчи таймни яхши ўтказди. Кейин нима бўлди? 

- "Лейпциг" бизни олдинга боришга мажбур қилди. Аммо ўтказиб юборилган голдан сўнг биз қайтдик ва яхши 15-20 дақиқани ўтказдик. Бизда яхши имкониятлар бўлди. Натижа Манчестерда ҳал бўлади. Мен ўйиндан мамнунман. 


- Сиз фақат танаффусда жамоа ўйинидан мамнун бўлган кўринасиз...

- Йўқ, бутун ўйиндан мамнунман, фақат биринчи таймдан эмас.


- Хатто уларнинг иккинчи таймда кўрсатган ўйинидан кейин ҳамми? 

- Нима кутгандингиз? Биз бу ерда ўртоқлик ўйини ўтказдикми? "Лейпциг"нинг нечта ўйинини кўргансиз? Одамлар биз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишганди. Аммо бу имконсиз. Бизда 10 кун ичида 4 та ўйин бўлди, парвозлар ҳам. Биз яхши жамоамиз, аммо кечирасиз, 4:0 ҳисобида юта олмадик. 


- Сиз тиғиз тақвим ҳақида гапирдингиз, аммо ўйин давомида алмаштиришлар қилмадингиз. 

- Йўқ, мен жамоада барчаси жойида эканлигини кўрдим. Ушбу таркиб билан давом этишга қарор қилдим. Бернарду марказда кўп назорат қилди, бу керак эди. 


- Ўйин охирида қўл билан ўйнаганлик учун пенальти берилиши керак деб ўйламайсизми? 

- Ўша вазиятни кўрмай қолдим, изоҳ бера олмайман. Аммо нима бўлганини биламан", - деди Гвардиола. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика