RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади Новости

Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади

Бундеслига-2 доирасидаги "Пройссен Мюнстер" ва "Герта" ўртасидаги ўйинда мюнстерликлар ҳимоячиси Нико Кулис жарима майдончаси ичида берлинликлар футболчиси Микаэль Кюизансни йиқитди.

Бош ҳакам Феликс Биккель даставвал пенальти белгиламади, бироқ ВАР уни вазиятни қайта кўриб чиқиш учун майдон четига чақирди. Шунда қизиқ ҳолат юз берди. Сабаби: экран ишламаётган эди, у шунчаки ўчиб қолганди. Биккель қоп-қора мониторга қараб турарди. 

Маълум бўлишича, мюнстерлик ультрас мухлислардан бири мониторнинг штекерини (электр токидан) суғириб олиб, ВАР ишига саботаж уюштирган. Айни пайтда "Пройссен" ультраслари трибунада шундай ёзувли баннерни кўтариб туришганди: "ВАРни токдан узиб қўйинг".

Суратларда яшил ниқоб таққан гумонланувчининг майдон ичидан трибунага қайтиб сакраётгани акс этган. Айнан шу мухлис ҳақиқатан ҳам ВАР саботажига жавобгарми, нега электр манбаига етиб бориш бунчалик осон бўлган ва нима учун ҳеч ким штекерни қайта уламаган – булар ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳакам видеотасвирларсиз пенальти бўйича қарор қабул қила олмасди – шунинг учун ВАР марказида ўтирган ёрдамчиси ишга киришди.

Вазият кўриб чиқилгач, "Пройссен Мюнстер" дарвозасига пенальти белгиланди ва уни "Герта" сардори Фабиан Ризе аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Учрашувда берлинликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
08 мар 22:31:22
Aнвар
Вар резаткаси мухлислар кулида эканми
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика