"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди
12 мар 19:28
Новости
"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди
Дортмунднинг "Боруссия"си узоқ муддатли истиқбол учун ўз позицияларини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Дортмунд клуби немис ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилди. Футболчи "қора-сариқлар" билан 4 йиллик келишувни имзолади.
Қайд этиш жоиз, 2023 йилда "Вольфсбург"дан "Боруссия"га ўтган Нмеча мослашув давридаги қийинчиликлар ва жароҳатларни енгиб ўтиб, асосий таркибнинг муҳим футболчиси сифатида ўзини кўрсата олди. У, шунингдек, Германия терма жамоасига мунтазам чақирув олиб турибди.
25 ёшли ўйинчи жорий мавсум "Боруссия" сафида 38 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Эслатиб ўтамиз, Нмеча "Манчестер Сити" академияси тарбияланувчиси саналади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии