RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Новости

"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" учрашуви .

Суперлига

2-тур

"Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2 

Гол: 15 - Ойбек Рустамов, 22 - Шароф Муҳитдинов (Зафармурод Абдирахматов)

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин 

Заҳира ҳаками: Санжар Назаров 

Назоратчи: Марат Исмоилов 

VAR: Достон Раҳмонов 

AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов 

Комиссар: Шоҳруҳ Саид 

"Сўғдиёна": 18.Никола Миркович, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Отабек Аҳадов, 7.Александр Болевич (13.Филип Иванович,87), 8.Суҳроб Иззатов (20.Фазлиддин Омонкелдиев,80), 9.Фейсал Мулич, 11.Отабек Жўрақўзиев (17.Оллаберган Каримов, 60), 14.Люпчо Дориев, 32.Нодиржон Сойибов, 70.Жасурбек Жалолиддинов ( 30.Муҳаммадаюб Омонов,60), 77.Ойбек Нурматов.

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов,   29.Амирбек Саидов, 42.Сардорбек Эркинов, 47.Абдуазим Ортиқов.

"Насаф": 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Сардор Баҳромов, 7.Аденис Шала (76.Зафар Садуллаев,90), 8.Зафармурод Абдирахматов (22.Диёр Абдуназаров,90), 10.Бобир Абдихолиқов (80.Даврон Усмонов,79), 14.Шароф Муҳитдинов (4.Акрамжон Комилов, 90), 15.Ойбек Рустамов (99.Кингсли Сокари.79), 17.Мурод Раҳматов, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 82.Асилбек Нўмонов, 20.Юсуф Отубанжо,  27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 32.Қувонч Хушвақтов,   

Голга айланмаган пеналти: 74 - Люпчо Дориев

Огоҳлантириш: 33 - Аденис Шала, 71 - Сардор Баҳромов



ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+1. Комилов ва Абдуназаров майдонга тушди, улар Муҳитдинов ва Абдураҳматовни алиштирди

Ҳакам 2-бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди

80. Сухроб Иззатов ўрнига Фазлиддин Омонкелдиев туширилди

79. Рустамов ва Абдухолиқов учун учрашув якунланди. Уларнинг ўрнига Усмонов ва Сокари майдонга  тушди

74. Дориев пеналтидан фойдалана олмади. Бу вазиятда Неъматов Лупчони мағлуб этди

72. Суҳроб Иззатов йиқитилди ва ҳакам иккиланмасдан пеналти белгилади

71. Баҳромов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

63. Рустамовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

60. Каримов ва Омонов майдонга тушди, улар Жўрақўзиев ва Жалолиддиновни алиштирди

59. Фейсал Муличнинг узоқдан йўллаган жарима зарбаси жуда узоқларга кетди

57. Муҳитдиновнинг узоқдан йўллаган зарбасини Аҳадов қайтармоқда

53. Александр Болевичнинг  зарбаси ҳимоячига тегиб, тезлиги пастлаган ҳолда дарвозага борди. Бу тўпни эса Неъматов қийинчиликсиз ушлаб олди

49. Абдихолиқовнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа қўшиб берди

42. Рисқуллаевнинг ўзи маниторга борди ва Фейсал Мулич Давроновга қарши тирсак ишлатмаган деб топди

40. Ҳакам ВАРни тингламоқда. Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолиши мумкин

33. Огоҳлантириш. Учрашувдаги илк сариқни ҳам меҳмонлар олишди. Бу сариқ муаллифи "аждарлар" ярим ҳимоячиси Шала бўлди

27. Ҳозирча устунлик тўлиқ меҳмонларга ўтиб кетди. Навбатдаги ҳужумда Раҳматовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегмоқда

22. ГОООЛ. Зафармуроднинг ажойиб узатмасидан сўнг Муҳитдинов рақиб майдончасига кирмасдан зарба йўллади, бу ерда ҳам мезбонлар дарвозабони зарбани тўхтата олмади

17. Жасур Жалолиддиновнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди

15. ГООООЛ. Рустамов ҳисобни очмоқда. Қизиғи Ойбекнинг ўзи майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва бемалол рақиб майдончасига кириб борди ва зарба йўллади. Бу зарба олдида рақиб дарвозабони ожиз қолди

12. Жасур Жалолиддинов рақибдан яхши ўтди ва зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди

11. Ҳозирча учрашув асосан майдон марказида ўтмоқда. Ҳар икки жамоа ҳужум қилишда қийинчиликка учрамоқда

Учрашув бошланди!

Рейтинг: +8   

Комментарии

+13   
06 мар 18:55:02
M Xolikov
Насафимизга омад
+10   
06 мар 18:50:18
Oybek Turdiev
Nasafga omad
+8   
06 мар 21:39:09
1994 Nurafshon
Кушниларимизни галаба билан табриклайман кейинги уйинларда Бухоро ва Насафга омад
+8   
06 мар 19:55:13
uzb
Мана рақиб жарима майдончаси атрофида тупни ушламай тез уйнаши меваси бу,утган сафарги танқидий фекирларимиз бугун узини меваси берябди шекили,Насафчилар тез хамда совуқон уйнашябди,туғри сал пал пала партишликлар кузга ташланябди,бу услибга яхшилаб тушиб олишса уйиндан уйинга палапартишликлар уз узидан юқолиб бораверади и жамоа зевир жамоага айланади,молдец болла шундай уйнашда давом этинглар
+7   
06 мар 19:41:44
Farhod Uktamovich
Сугдиёна чемпионатга тайёр эмас шекилли, 1 -чи истеъфо хиди Жиззахдан келаётганга ухшайди, Насаф йукотишларга карамай маркаси-ни ушлаб турибти
+7   
06 мар 19:41:19
Ravshan Mamatov
Akademiya va R. Berdiev bor ekan, Nasaf egiladi, bukiladi, lekin sinmaydi. Olĝa Ajdarlar.
+7   
06 мар 19:37:25
Zohid Qayumov
Насафга Омад
+6   
06 мар 20:06:12
Gosha Goshayev
Ответ на комментарий пользователя Ravshan Mamatov
Akademiya va R. Berdiev bor ekan, Nasaf egiladi, bukiladi, lekin sinmaydi. Olĝa Ajdarlar.
Qanaqa akademiya? Nasafni tarkibi shu turishdayam Uzbekistondagi eng kuchligi.Xama prosta vohima qivordi.Asosiy tarkibni qaysi uyinchisi yangi yoki oddiyroq uyinchi? Nechchi yillik tarkibku bu.Omadini bersin Nasafni!
+5   
06 мар 20:37:40
Davron Jenjayev
Ответ на комментарий пользователя Gosha Goshayev
Qanaqa akademiya? Nasafni tarkibi shu turishdayam Uzbekistondagi eng kuchligi.Xama prosta vohima qivordi.Asosiy tarkibni qaysi uyinchisi yangi yoki oddiyroq uyinchi? Nechchi yillik tarkibku bu.Omadini bersin Nasafni!
zaxira deyarli 0 nasafda shu asosiy tarkib siz aytkande ancha kuchli ayniqsa ximoya
+4   
06 мар 21:22:17
Нурали Юлдашев
Рўзиқул Бердиев , , , респект.
+4   
06 мар 20:33:22
Абдугаффор . N
Кеча бизни Синди деган вой мани акахонлариииим. ! Насаф синмайди!
+4   
06 мар 20:13:04
Тўлқин Хайит
Чемпионат бошиданоқ иккита ғалаба бўлса бу болаларга зўр мативасия, ўзига ишонч бўлади. Бўш келма Насаф!
+3   
06 мар 22:35:07
Каримжон Матхолиқов
Насаф шу кетишда ўйиндан ўйинга шакилланиб боради правордида анча бош оғриқ бўлади Пахтакор ва Нефтчи жамоаларига
+3   
06 мар 22:23:02
NASAF-97
XULLAS ..G'ALABA MUBORAK
+3   
06 мар 21:47:51
Tolmas Toshpulatov
Ответ на комментарий пользователя 1994 Nurafshon
Кушниларимизни галаба билан табриклайман кейинги уйинларда Бухоро ва Насафга омад
Рахмат дўст
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика