RU

Последние новости

16:38"Андижон" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  15 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  18 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  37

Футзал. Осиё чемпионати-2020да ўзбекистонлик ҳакам ва комиссар ҳам ишлайди Новости

Футзал. Осиё чемпионати-2020да ўзбекистонлик ҳакам ва комиссар ҳам ишлайди

Шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтади.

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри мезбонлик қиладиган қитъа биринчилиги жорий йил 12 сентябрдан 4 октябрга қадар Литвада ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма беради.

Қўшни давлатда ташкиллаштириладиган мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик ҳакам Анатолий Рубаков ҳам таклиф этилди. Бундан ташқари, Олим Арифов комиссар сифатида иштирок этади. Футзал бўйича Осиё чемпионати-2020да жами 4 нафар ҳакам назоратчилари, 18 нафар ҳакам ва 4 нафар комиссарлар фаолият олиб боришади.

Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради.



Эслатиб ўтамиз, қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.


Футзал. Осиё чемпионати тақвими маълум бўлди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика