RU

Последние новости

16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  6 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  0 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  14 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  6 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  10

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам БААга қарши ўйнайди Новости

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам БААга қарши ўйнайди

Теги :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг 31 октябрь – 4 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари БААга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ўртоқлик ўйинлари 2 ва 3 ноябрь кунларига белгиланган. Ўртқолик ўйинларига тайёргарлик кўриш учун терма жамоа Тошкентда 27–30 октябрь кунлари машғулотлар ўтказади.  

Баҳодир Аҳмедов бўлажак йиғинларга 16 ўйинчини жалб қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин:

Дарвозабонлар:
Рустам Умаров («Ардус»), Акмалжон Ҳазраткулов («Дўстлик-AIN»);

Ўйинчилар:
Артур Юнусов («Ардус»), Машраб Одилов («Ардус»), Константин Свиридов («Олмалиқ»), Фарҳод Абдумавлонов («Ардус»), Даврон Чориев («Ардус»), Ҳусниддин Нишонов («Нафис»), Давронжон Абдураҳманов («Ардус»), Анасхон Раҳматов («Ардус»), Ихтиёр Ропиев («Максам-Чирчиқ»), Дилмурод Шавкатов («Ардус»), Алан Аминов («Ардус»), Хушнур Эркинов («Ардус»), Акбар Усмонов («Олмалиқ»), Ботирбек Ризаев («Максам-Чирчиқ»).

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ва БАА футзал терма жамоаларининг ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва БАА Футбол Ассоциацияси ўртасидаги имзоланган меморандум доирасида ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичи «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика