RU

Последние новости

15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  6 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  0 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  11 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  3 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  13 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  3 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  10 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  5 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1

Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат" Новости

Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"

Ўзбекистон – Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Амир Ғаленои иштирок этди.

Мураббийга футболчи Сердар Азмун ҳамроҳлик қилди. 

"Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецга саломатлик тилайман. Яна бир бор Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан жуда мамнунман. Эртанги учрашув икки жамоа учун ҳам жуда қийин бўлиши аниқ. Ўзбекистон ҳам, биз ҳам дастлабки икки учрашувда юз фоизлик натижа қайд этдик. Эртанги учрашувдаги очколар жуда муҳим бўлади. Ўзбекистон жуда яхши шаклланган жамоа, аммо биз ҳам етарлича тайёргарлик кўрганмиз ва ҳозир яхши спорт ҳолатидамиз. Эртанги учрашувда барча имкониятларимиздан фойдаланишимиз керак, аввалги учрашувларда кўпгина имкониятларга эга бўлгандик, лекин уларни голга айлантира олмагандик. Ўзбекистон эса бунчалик кўп имкониятлар яратишга имконият бермаслиги аниқ. Эртанги учрашувда бор имкониятларимиздан фойдаланамиз", – деди Амир Ғаленои.



- 15 октябрь кунига мўлжалланган Қатарга қарши учаршувнинг қаерда ўтказилиши сиз учун энг қулай вариант бўлар эди?

- Ҳозир фақат Ўзбекистон ҳақида ўйламоқдамиз. Бу саволга кейинроқ тўхталиб ўтамиз. Шунингдек, Эрон дунёдаги энг яхши ва энг тинч мамлакатлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Ўтган ҳафта биз ОЧЛ Элит ва ОЧЛ-2 мусобақаларининг бир нечта учрашувларини ўз мамлакатимизда ўтказдик. Кеча биз Теҳрондан Тошкентга етиб келдик ва ҳеч қандай муаммо бўлмади. Бу масала кўпроқ ОФК ва ФИФА томонидан ҳал этилиши мумкин.



- Ўзбекистон терма жамоаси сафида Элдор Шомуродовдек тезкор ҳужумчи бор. Эрон терма жамоаси ҳимоя чизиғида эса муаммолар етарлича. Ризоян Осиё Кубогидан кейин терма жамоага чақирилмаяпти. Бу йиғинга Кононий чақирилмади, ягона тажрибали ҳимоячи Шожа Ҳолилзода эса жуда секин. У Осиё Кубогидаги Қатарга қарши учрашувда қатарлик ҳужумчига ета олмагани сабабли қоида бузгани ва шу сабабли қизил карточка олганини барча кўрганди. Терма жамоага чақирилаётган ёш ҳимоячилар Ҳазбави ва Юсуфийга кўпроқ тажриба керак. Эрон ҳимоя чизиғи сизни ташвишга солмаяптими? Элдор Шомуродовдек тезкор футболчи жамоангизга қанчалик муаммо туғдириши мумкин?

- Албатта, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумч чизиғи анча кучли футболчилар билан тўла, бироқ Эрон терма жамоаси шу саралаш босқичида гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа эканлигини унутманг. Биз дастлабки икки учрашувда ўз дарвозамиздан бирорта гол ўтказиб юбормадик. Июнь ойидаги ўзаро учрашувда ҳам дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолгандик. Сречко Катанец ўша учрашувдан сўнг "Биз иккинчи бўлимда жуда яхши ўйин намойиш этдик", деб айтиб ўтганди. Ўзбекистонга қарши сўнгги учрашувдан олдин биз Гонконгга сафар қилгандик ва узоқ сафардан тикланиб олиш учун вақт талаб этилганди. Биз эртанги учрашувга тайёрмиз ва ўз уйимизга уч очко билан қайтишни ният қилганмиз.

Мен 50 йилдан бери футболдаман. Шунча йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айта оламанки, биз ҳар доим энг яхши ўйинимизни ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Бундай ортиқча гапларга эътибор бермаймиз.

- Эрон CAFA Кубоги финалида Ўзбекистонни мағлуб этганди. Ўзбекистон терма жамоасини Тошкентда мағлуб этиш қандай бўлганди?

- Биз CAFA мусобақасидаги иштирокимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон терма жамоасини ўз мухлислари олдида мағлуб эта олгандик. Ўша учрашувда ҳам биз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолгандик.



"Эртанги ўйин қанчалик қийин эканлигини биламиз. Уч очко жуда катта аҳамиятга эга ва биз Ўзбекистонга қарши қандай ўйнашни биламиз. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз", – дея айтиб ўтди Сердар Азмун.



- Сердар Азмунга савол. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашувлар ҳар доим жуда томошабоп бўлиб келган. Эртанги ўйин олдидан ҳам Ўзбекистон футболчилари Эрон терма жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришди...

- Икки жамоа ўртасидаги суҳбатларни ёқтираман. Биз ҳар доим рақибни ҳурмат қиламиз. Бизнинг маданиятимиз шундай, лекин Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди. Биз эртага уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+3   
09 окт 13:34:56
REAL MADRID
Ҳар кимники ўзига – ой кўринар кўзига
+2   
09 окт 14:29:11
Мирабдулло Дадахонов
Улар нафакат Узбекистон ни хурмат килишмокда балки куркишни хам бошлаб юборишибди. Бу таркиб Эронни энг кучли авлод эмас. Улар хозир анча кучсизланган. Галаба учун бемалол уйнаса булади. Яна бир нарса Узбекистон Эрон га гол ура олади. Эронни бир нарса едидан чикибди шекилли Узбекистон 18 уйиндан буён маглубиятига учрагани йук
+2   
09 окт 13:35:00
Пахтакорим
жуда машенник тренерда бу (хазил)
+2   
09 окт 13:34:58
Кодиржон Жалилов
Эртага утказасилар голли бир эмас 2-3 та силарди тулкича правакацияларинга бизикилар урганиб кетган овора буласан 3 очко тугул 1 очкоям ололмисан
+1   
09 окт 15:04:29
Muhsin 1986
Албатта уз ватанини хар ким севишга хакли,
+1   
09 окт 14:03:16
abdimobile Abdimobilevich
Ответ на комментарий пользователя Пахтакорим
жуда машенник тренерда бу (хазил)
Yaxshi harakterli trenerlar ham Eron termasiga kelgach, muhit ularni g'alamisga aylantirvorsa kerak. Chunki bosimni ko'tara olmay , maydon tashqarisida ham "o'ynay" boshlaydi
+1   
09 окт 13:46:00
Jamshid Mirzayev
Sardor ukam sal patroq tush endi.
+1   
09 окт 13:44:53
Nodir Davronov
sardor gapini oxirida mensimasdan gapirdi. lekn torida oxirgi marta qachon yutganmiz endi yutmasek bomidi hos yutmasek qachon
+1   
09 окт 13:41:57
Шахрух Палванов Палванов
Бу форслар правакацияни факат майдонда эмас хамма жойда килишади билиб туришибди узбекистон кучли эканлигини
   
09 окт 14:43:58
Abdulboyis Karimov
Узр Амирхон ака эртанги уйинда гол утказишилар аник .2. 1 мени тахминим.
   
09 окт 14:33:31
Тож
Мақтанчоқ ва худбинлар, ғирромлар ва сотқинлар.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика