RU

Последние новости

16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  0 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  6 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  13 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  20 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7

Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди" Новости

Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 3-ўрин учун Францияга қарши ўйиндан сўнг (7:1) Украина терма жамоаси аъзоси Евгений Жук сайтимизга интервью берди.

"Францияга қарши ўйин жуда қийин ўтди. Гарчи ҳисоб йирик бўлса-да, беллашув 4 ёки 5-голга қадар биз учун жуда қийин ўтди. Унга қадар натижани сақлаб қолишга ва вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. 

Бу ғалаба биздан кўра мамлакат учун муҳимроқ. Биласизми, бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киевда тревога эълон қилинди ва шаҳар 5 соат давомида ўққа тутилди. Кўп портлашлар бўлди. Бутун Украина ракеталар ва дронлар таҳдиди остида эди. Ва бу нафақат бугун, балки икки йилдан ортиқ вақтдан бери содир бўлмоқда. Яна бир бор таъкидлайман, мазкур ғалаба биздан кўра мамлакат учун муҳимроқ. Чунки биз ҳозир шундай вазиятдамизки, олдинги сафдаги жангчиларимизга ижобий ҳис-туйғулар керак бўлади.

Жаҳон чемпионати ҳақида таассуротларимни сўз билан ифодалай олмайман. Бу биз учун ақл бовар қилмайдиган жараён. Ўйлайманки, мундиалда нималар қилганимизни англагунимга қадар бироз вақт керак бўлади", деди бугунги ўйиндаги дубль муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Украина жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритиб, ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика