RU

Последние новости

00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени энди жамоанинг бир қисми бўла олмаслигимни қарор қилди"  1 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  13 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  3 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0 20:11Суперлига. Зерикарли ўтган ОКМК - "Қизилқум" ўйинида голлар урилмади  23 19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0

Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"

Ўзбекистон - Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида футболчи Жалолиддин Машарипов иштирок этди.


Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"         


"Эронга қарши ўйиндан олдин кўп гапириш шарт эмас. Айтилганидек улар ҳам бизни билишади, биз ҳам уларни яхши биламиз. Умид қиламизки эртага барчаси биз ўйлагандек бўлади деб ўйлайман. Ўз ватанимизда мухлислар билан ғалабани нишонлашга ҳаракат қиламиз", - деди Машарипов.

- Сиз Эрон чемпионатида ўйнайсиз, уларнинг кучсиз томонлари нимада?

- Ҳозир бу ҳақда гапириш тўғри эмас, сабаби хонада эронлик журналистлар ҳам бор. Шу сабаб рақибнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида бу ерда гапирмайман. Ўйинга ўз режамиз бор ва ўша режани амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

- Эрон терма жамоаси сафидаги кўплаб легионерлар БАА чемпионатида ўйнашмоқда, олдинги йиллардагидек кучли лигаларда ўйнаётган легионерлар йўқ. Меҳди Тареми "Интер" захирасида ўтирибди. Бизда эса Абдуқодир Ҳусанов Францияда ўйнамоқда, Туркия, Саудия Арабистони чемпионатида ўйнайётган футболчиларимиз бор. Нима деб ўйлайсиз ҳозирги кунда Ўзбекистон таркиб бўйича кучлироқ деб ўйлайсизми?
- Эрон футболчилари ҳам жуда кучли, лекин БАА чемпионатига борган футболчилар футбол учун бормаган деб ўйлайман. Буни барча тушуниб турибди. Бизда эса ҳозир жуда яхши коллектив йиғилган.

- Ўзбекистон терма жамоаси сафида индивидиуал футболчилар жуда кўп. КХДР ва Қирғизистон билан ўйинларда ҳам индивидуал голларни кўрдик. Эронга қарши ўйинда ҳам индивидуал жиҳатдан улардан устун кела оламизми?
- КХДР билан ўйинда индивидуал гол урдим деб ўйлаймайман, чунки эътибор қилсангиз гол ҳимоядан бошлаганди. Бу ҳаммаси машғулотда ишланган. Қайтараман ҳозирги кунда бизда кучли коллектив йиғилган. Эртага буни майдонда кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика