RU

Последние новости

00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  11 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0 20:11Суперлига. Зерикарли ўтган ОКМК - "Қизилқум" ўйинида голлар урилмади  23 19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 19:21Саудия Арабистони клуби Мбаппе учун "космик" сумма тўлашга тайёр  8

Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди" Новости

Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (2:1) Бразилия терма жамоаси аъзоси Леандро Лино сайтимизга интервью берди.

"Финалда ажойиб ўйин ўтказдик. Қайси жамоа камроқ хатога йўл қўйиб, вазиятлардан кўпроқ фойдаланса, ғалаба қозонишини билардик. Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан танаффусга йўл олдик. Кийиниш хонасида ҳимояда ўта эҳтиёткор бўлишимиз лозимлигини таъкидлашди. Шунга қарамай, барибир ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Умуман оланда, ҳимояда мустаҳкам эдик ва Аргентинанинг ҳужумларига дош берган ҳолда чемпион бўлдик.

Бразилия ва Аргентина ўртасидаги классикода, устига-устак финалда тўп тепиш ўзгача ҳиссиёт бағишлайди.

Биз турниргача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди. Мен 29 ёшдаман, жаҳон чемпиони бўлдим ва кейинги мундиалда ҳам иштирок этишим мумкин. Нима бўлганда ҳам, ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак", деди Лино.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўз тарихида олтинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика