ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди
23 дек 21:34
Новости
ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) "Ал Насср" клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга қўйилган тақиқни олиб ташлади.
Манба маълумотларига кўра, текширув натижасида "Ал Насср" эндиликда барча регламент талабларига тўлиқ жавоб бериши аниқланган.
Мазкур чеклов 2025 йил декабрь ойида жорий этилганди. "Arriyaditah" нашрига қараганда, бунга сабаб "Ал Насср" ҳимоячи Эмерик Ляпортни "Манчестер Сити"дан олиб келиш бўйича тўловлардан бирини амалга оширмаган — Саудия Арабистони клуби 9 миллион евро тўлаши керак бўлган.
"Ал Насср" сафида "Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби ва Чемпионлар Лигасининг 5 карра ғолиби — ҳужумчи Криштиану Роналду тўп тепади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии