"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди
23 дек 2025 19:02
Новости
"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди
"Динамо" жамоасининг Дуглас Майкон билан амалдаги келишуви якунига етди.
"Динамо" бразилиялик ярим ҳимоячига Самарқанддаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради. Майкон 2024 йил иккинчи ярмида жамоамиз сафига қўшилиб, ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонди. 2025 йилги мавсум биринчи давраси якунида эса оғир жароҳат сабабли сафдан чиқиб, тикланиш жараёнини ўтказди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

24 ёшли хавбек "арслонлар" таркибида 13 ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии