RU

Последние новости

16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  2 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0

Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди? Новости

Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?

Бугун "Насаф" ушбу мавсум ҳисобидан ўзининг охирги ўйинини ўтказади.

Қаршиликлар Элит ОЧЛ доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби меҳмони бўлишади. Учрашув бизнинг вақт билан 23:15 да старт олади.

6-тур старт олди

Кеча Элит ОЧЛ 6-тур баҳсларига старт берилди. Дастлаб бўлиб ўтган ўйинлар натижасини келтириб ўтсак.

"Шаржа" - "Ал Ҳилол" 0:1

Гол: Мальком, 81

Ҳакам: Салман Фалаҳи (Қатар)


"Трактор" - "Ал Дуҳайл" 2:1

Голлар: Халилзода 51, Ҳоссейнзода 90+2 - Буриго 35 (пенальти)

Ҳакам: Рйо Танимото (Япония)


"Ал Шорта" - "Ал Аҳли" 0:5

Голлар: Ибанес 30, Тони 56, Галено 72, Ваҳеб Салеҳ 81, Ал Жоҳани 86.

Ҳакам: Адел Ал Нақби (БАА)


"Ал Гарафа" - "Ал Ваҳда" 1:0

Гол: Сано 87. 

Ҳакам: Қасим Ал Ҳатми (Уммон)


Демак, 6-турда Саудия Арабистонининг ҳар икки клуби - "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" сафарда гол ўтказмасдан ғалаба қозонди. Эроннинг "Трактор" клуби ўз майдонида кимсан "Ал Дуҳайл"дан устун келган бўлса, Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этди. 

Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади. "Ал Садд" Доҳада "Шабаб Ал Аҳли" билан куч синашса, "Насаф" Жиддада "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади. Шу билан "Насаф" ушбу мавсумдаги сўнгги расмий ўйинини ўтказади.

"Ал Иттиҳод" ҳам Саудия Арабистонининг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади ва бир неча бор Ўзбекистон клубларига қарши майдонга тушган. Бу жамоа ўтган мавсум Саудия чемпионлиги билан Қирол Кубогини қўлга киритди ваЭлит ОЧЛ тўғридан тўғри йўлланмасига эга бўлди.

Лекин "Ал Иттиҳод"нинг Элит ОЧЛдаги иштирокини зўр деб бўлмайди. Шу пайтгача бешта ўйинда майдонга тушган саудияликлар фақат иккита баҳсда ғалаба қозониб, 6 очко билан 8-ўринда боришяпти.

"Ал Иттиҳод" Ироқнинг "Ал Шорта" клубини 4:1 ҳамда БААнинг "Шаржа" жамоасини 3:0 ҳисобида енгиб 6 очкога эга бўлди. Шу билан бирга БААнинг "Ал Ваҳда" клубига 1:2, "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига 0:1 ҳамда ўтган тур Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клубига 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ўйинда Карим Бензема иккита гол урди.

"Насаф" ҳам ушбу мусобақада Ўзбекистон чемпиони сифатида иштирок этмоқда. Рўзиқул Бердиев шогирдлари афсуски, шу пайтгача ўтказилган 5та учрашувнинг ҳаммасида мағлуб бўлишди.

Ҳаммаси дастлабки тур "Ал Аҳли" билан ўйиндан бошланди. "Насаф" 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Агар шу ўйин камида дуранг билан якун топганида кейинги тўрт учрашувнинг ҳеч бўлмаса иккитаси яна ижобий якун топиши мумкин эди.

Лекин биринчи мағлубиятдан кейин шашти пасайиб кетган "Насаф" кейинги тўртта ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал эта олмади. Қаршиликлар шундан сўнг "Ал Ҳилол", "Шабаб Ал Аҳли", "Ал Ваҳда", "Трактор" клубларига имкониятни бой беришди. Кўрдингизми, 1-турдаги хато кейинги турларга ҳам таъсир кўрсатди.

Аслида бемалол "Ал Ваҳда" ва "Трактор" билан ўйинларда очко олса бўларди. Бу ўринда янаям алам қилгани "Насаф"нинг учта ўйинда 11та гол ўтказиб юборгани бўлди.


"Ал Иттиҳод"да кимлар бор?

Ҳозирги пайтда "Ал Иттиҳод"ни яқин ўтмишнинг моҳир ярим ҳимоячиларидан бири Сержиу Консейсау бошқармоқда. Португалиялик мутахассис "Ювентус"да тўп тепаётган Франсиско Консейсаунинг отаси эканини кўпчилик билса керак.

51 ёшли Консейсау 2017-2024 йиллар мобайнида "Порту" бошқаргани билан ном қозонди. Кейинчалик қисқа муддат "Милан"да ишлади ва шундан сўнг Саудияга йўл олиб, "Ал Иттиҳод"ни қабул қилиб олди. Консейсау "Милан" билан Италия Кубогида зафар қучди, аммо чемпионатда 8-ўринни эгаллаши мураббийнинг истеъфосига сабаб бўлди. Шу йилнинг 7 октябрь куни "Ал Иттиҳод" билан икки йиллик шартнома имзолади. Бунгача Жидда клубини Лоран Блан бошқариб келаётганди.

"Ал Иттиҳод" таркибида бир қатор машҳур ўйинчилар бор. Ўтган тур "Ал Дуҳайл" билан баҳсда иккита гол урган Карим Бензема жамоанинг энг асосий юлдуз футболчиси ҳисобланади. Бундан ташқари таркибда Канте, Фабиньо, Перейра, Стивен Бергвийн каби футболчилар ҳам бор.


Жамоалар деярли тенг ҳолатда

Қарийб бир ойдирки ҳар икки жамоа ҳам расмий ўйин ўтказгани йўқ. "Насаф" 29 ноябрь куни Суперлига охирги тур учрашувини "Динамо"га қарши ўтказди. Қизиғи, "Ал Иттиҳод"нинг ҳам бунгача охирги расмий ўйини 29 ноябрга тўғри келади. Саудия клуби шу куни Қирол Кубоги доирасида "Ал Шабаб"дан 4:1 ҳисобида устун келди.

Ҳозир Саудия Арабистони миллий чемпионатида танаффус юзага келган ва бир ойдан бери жамоалар футбол ўйнамаяпти. Бизда эса мавсум тугади. 27 декабрдан Саудия чемпионати яна давом этади. Бизда янги мавсум февраль охирида бошланади. "Ал Иттиҳод" бир ойлик танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Дубайда йиғин ўтказиб қайтди. "Насаф" футболчилари бир неча кунлик таътилга чиқиб, ўйинга ўн кун қолганида тайёргарликни бошлаб юборишди. Бир сўз билан айтганда ҳар икки клуб деярли тенг ҳолатда, чунки иккала жамоа ҳам бир ойдан бери расмий ўйин ўтказмади.


"Насаф" учун охирги имконият

ОФК сайти бу ўйин "Насаф" учун энг охирги имконият эканига тўхталди. Чунки буёғига учта тур қолди ва "Насаф" саккизталикка кира олмаса, мусобақа билан хайрлашади. Шунингдек, "Ал Иттиҳод" учун ҳам бугунги баҳс жуда муҳим ҳисобланади. Чунки кеча "Ал Гарафа" ғалаба қозониб, очкосини 6тага етказиб олди. Агар "Насаф" ғалаба қозонса (футболда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ), кейинги иккита турни бирмунча осон рақибларга қарши ўтказади. Ўйлаймизки, қаршиликлар ҳали қўлни туширгани йўқ.


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
23 дек 16:46:51
Мамуржон Розибоев
Afsuski bugunam yutqazadi Nasaf realni qaredigan bo'sak
   
23 дек 15:49:24
Odiljon
Sport tv xam ishonmasdan ataylab kechroqqa qoyganmi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика