Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади
23 дек 18:08
Новости
Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади
Айрим клублар вазмин ҳаракат қилади, баъзилари эса "Ливерпуль" каби шошилинч қарорлар қабул қилишга мажбур бўлади. "Манчестер Юнайтед"да қишки бозор қандай ўтиши ҳақида жамоа бош мураббийи Рубен Аморим сўзлаб берди.
Португалиялик мутахассис ОАВда аввал пайдо бўлган маълумотларни тасдиқлади: таркибдаги бўшлиқларни шошилинч ёпиш учун ҳеч қандай тезкор ҳаракатлар бўлмайди — ҳар бир трансфер келажакка қаратилган бўлиши керак.
"Биз фақат жамоанинг келажакдаги бир қисмига айланадиган футболчиларни таклиф қилишга ҳаракат қиламиз. Бу кимнидир зудлик билан қутқариш ёки Африка Миллатлари Кубоги сабаб 3 нафар йўқотиш ўрнини тўлдириш учун трансфер қилинмайди. Бундай бўлмайди.
Бир футболчини сотиб олишга уринсак, эҳтимол, у ҳозир бизга энг зарур бўлган позиция учун бўлиб чиқмас. Биз ҳозир ҳам, мавсум охирида ҳам жамоамиз келажагига идеал мос келадиган футболчиларни олиб келишга интиламиз.
Шунинг учун нима бўлишини аниқ билмайман, аммо нимадир қилиш имкониятини ҳам истисно этмайман", – деди Аморим.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии