Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"
03 сен 16:34
Новости


Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"
Ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" Антонини "Бетис"га 22+3 миллион еврога сотди. Жейдон Санчо, Алехандро Гарначо ва Маркус Рэшфорд клубни ижара асосида тарк этди.
"Санчонинг [‘Астон Вилла’га ижараси] охирида мажбурий харид қилиш шартномаси йўқми? Йўқми? Оҳ, бу менга ёқмади.
Анчадан бери айтаман, агар бу ўйинчилар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, йўқотинг. Фақат улар кетсин. Агар улар қолиб, жамоадаги муҳитни бузса, молия ҳақида ортиқча хавотирланиш керак деб ўйламайман. Йўқ, улардан қутулинг.
Жамоа биринчи ўринда. Жамоадаги муҳитни сақлаш энг муҳими, агар сиз клубда ижобий ўзгаришларга қадам қўймоқчи бўлсангиз, бундай нарсалар сизни чалғитмаслиги керак.
Уларга Гарначо, Рэшфорд, Санчо, Антони ва бошқаларнинг яқин атрофда машғулот ўтказиши керак эмса. Агар улар қолса, жамоа атрофида доимо салбий муҳит бўлади. Шундай экан, уларнинг кетишидан ҳамма фойда кўради деб ўйлайман", – деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси ўзининг Rio Ferdinand Presents YouTube каналида.
Похожие новости

Комментарии