Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!
16 дек 22:44
Новости
Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!
Қатарнинг Доҳа шаҳрида FIFA The Best маросими ўтказилмоқда. Тадбирда йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди. ФИФА талқинига кўра ПСЖ футболчиси Усмон Дембеле йилнинг энг зўр футболчиси деб топилди. Унга мукофотни ФИФА президенти Жанни Инфантино топширди.
2024/25 мавсумида Дембеле ПСЖ билан Франция чемпионати, Кубоги ва Суперкубогини, шунингдек, Чемпионлар лигасини ҳам қўлга киритди. У клуб учун ўтказган 53 та ўйинда 35 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
2025 йилнинг эркаклар ўртасидаги энг яхши футболчиси соврини учун, шунингдек, Ашраф Ҳакими (ПСЖ ва Марокаш), Ҳарри Кейн ("Бавария" ва Англия), Килиан Мбаппе ("Реал" ва Франция), Нуну Мендеш (ПСЖ ва Португалия), Коул Палмер ("Челси" ва Англия), Педри ("Барселона" ва Испания), Рафинья ("Барселона" ва Бразилия), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпул" ва Миср), Витинья (ПСЖ ва Португалия) ва Ламин Ямал ("Барселона" ва Испания) ҳам даъвогарлик қилишган.
The Best мукофоти ғолибларини аниқлашда 2024 йил 11 августдан 2025 йил 2 августгача бўлган даврдаги ўйинлар инобатга олинади. Ғолиб миллий терма жамоалар сардорлари ва мураббийлари, мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан овоз бериш орқали аниқланади.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии