RU

Последние новости

19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  0 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  3 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  39 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1

Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган" Новости

Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ўтган ёзда манкунианлар у билан хайрлашишга тайёр бўлганини маълум қилди.

2025 йилги ёзги трансфер ойнасида Бруну Саудия Арабистонининг қайсидир клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди, аммо хавбек Англияда қолди.

"Клуб ёзда менинг кетишимни истаган ва бу фикр онгимга қаттиқ ўрнашиб қолган. Бу ҳақда директорлар билан гаплашганман, назаримда, уларда бундай қарорни қабул қилишга жасорат етишмади. Мен қолишга қарор қилдим — қисман оилавий сабаблар туфайли, яна бир томондан эса бу клубни чин дилдан яхши кўрганим учун. Мураббий билан бўлган суҳбат ҳам менга таъсир қилган. Бироқ раҳбарият томонидан бошқача муносабат бўлган: агар кетсанг, биз унчалик ҳам хафа бўлмаймиз, деган маънода.

Бу менга жуда оғир ботган. Ҳатто бу унчалик оғриқли эмас, балки қайғули, чунки мени айблаш учун ҳеч қандай асос йўқ. Мен доим сафдаман, доим ўйнайман. Майдонда боримни бераман. Кейин атрофга қараб, клубни мен каби қадрламайдиган ва уни ҳимоя қилмайдиган футболчиларни кўраман. Ана шу пайтда чиндан ҳам жуда қайғули бўлади", – деди Фернандеш.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
16 дек 19:07:42
Zohidjon Usarov
Таржимани хам ертиб куйибсизлар.
   
16 дек 18:38:47
Abdullo Rahimov
Arsenal muxlisiman lekin brunodeka jon kuydirib o'ynidigan futbolchi kam
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика