RU

Последние новости

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  5 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе Новости

"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

"Лочинлар" устози сифатида ишга киришган Тимур Кападзе тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди. 

"Йиғинга киришдик. Ҳали таркибга ҳамма ҳам қўшилгани йўқ, янги йилдан сўнг тўлиқ ҳолда бўламиз. Шунга қарамай ҳозирги таркиб, қолаверса ёшларни кўриб чиқмоқчимиз. Албатта, мақсад янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш. Ўйлайманки, ҳаммаси жойида бўлади. Селекция ишлари давом этмоқда. Ўйинчиларни кўриб чиқяпмиз, легионер масаласи ҳам бор. Янги йилдан сўнг яна шу ерда 10 кунлик йиғин ўтказамиз. Кейин эса Туркияга кетамиз. Машғулот жараёнлари ҳаммаси жойида. Камчилик йўқ, барчаси жойида бўлиши керак", – дейди Тимур Кападзе.

— Жамоа олдига  раҳбарият томонидан қандай вазифа қўйилди? 

— "Навбаҳор" ҳар доим юқори ўринларга курашган жамоа. Ҳамма йилда ҳар хил бўлган. Бизда мақсадлар катта. Юқори ўринлар учун курашишимиз аниқ. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Яхши таркиб йиға олсак, тепа поғоналарга ҳаракат қиламиз. 

— Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Азиз Турғунбоевни "Навбаҳор"га ўтиш эҳтимоли қанчалик юқори? 

— Ҳозир иш олиб бориляпти. Яна бошқа футболчилар ҳам бор. Бу иш жараёни кетмоқда. Қай даражада келиша оламиз, чунки шартнома деган омиллар бор. Насиб қилса, амалга ошади. Азиз ҳам яхши футболчи. 

— "Навбаҳор" клуб миқёсида аввалги жамоаларингиздан кескин фарқ қилади. Бу ерда ҳамма ҳам ишлаб кета олмайди. Бундай босимга тайёрмисиз? 

— Терма жамоадаги босим ҳеч қаерда бўлмаса керак. Бунга ўрганганмиз, муаммо бўлмаслиги керак. Мухлислар учун "Навбаҳор"га бордим. 2 йилдан бери мухлислар ҳам хоҳиш билдиришган. Камчиликлар йўқ эмас, ниманидир устида ишлаш керак, тўғирлидиган нарсалар бор. Яхши жамоа қиламиз. Энг муҳими муюлисларни хурсанд қилиш. Ниятимиз ҳам шундай, "Навбаҳор" обрўсини юксалтириш. Мухлислар ҳам буни тўғри тушунишади ва қўллаб-қувватлайди деб ўйлайман. Аҳил бўлмасак бир нарсага эришиш қийин бўлади. Биргаликда олдимига қўйилган вазифани уддалаймиз.


Рейтинг: +4   

Комментарии

+1   
23 дек 14:08:09
Abdusalom Mirzayev
Ишонмадим.
+1   
23 дек 12:54:13
Saidjahon
Насиб килса янги мавсум водий жамоалари учун омадли келади.Водий жамоалари ва мухлисларига омад.Сизлар ютишдан чарчаманглар биз мухлислик килишдан чарчамелик.
   
23 дек 14:18:15
Saidjahon
Ответ на комментарий пользователя Abdusalom Mirzayev
Ишонмадим.
Нимага ишонмадиз?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика