RU

Последние новости

14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  1 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9

Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз" Новости

Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Премьер-лиганинг 17-турида "Манчестер Юнайтед" (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоа ўзини энг юқори ўринлар учун ҳақиқий даъвогар деб ҳисобламаслигини таъкидлади.

Испаниялик мутахассис клуб учун асосий мезон жамоанинг ўз имкониятлари ва салоҳияти эканини қайд этди.

"Ҳозирги ўрнимиз жамоанинг реал имкониятлари ва салоҳиятини акс эттиради. Биз "Арсенал" ва "Манчестер Сити" каби рақиблар билан ҳам ўйнадик ва ғалабаларга эришдик, аммо улар улкан тактик тажрибага ва энг юқори савиядаги футболчиларга эга клублар. Бизда ҳам сифат бор, лекин ҳозирча ўзимизни улар билан бир қаторга қўйиш нотўғри бўлар эди.

Биз ўзимизни фаворит деб ҳисобламаймиз. Бу ерга рақобат қила олиш орқали келдик. Футболчилар ҳар бир ўйинга тўлиқ эътибор қаратган, ўйин тамойилларига ишонади ва барқарорликни сақлаб келмоқда, аммо энг юқори ўринлар учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Жамоа тахминан 3 йилдан бери барқарор натижалар кўрсатиб келмоқда ва мунтазам равишда еврокубокларга йўл оляпти. Шу боис биз учун камтар бўлиб қолиш, очколарни қай тарзда қўлга киритаётганимизни аниқ тушуниш ва шу йўлда ишни давом эттириш муҳим. Мақсадимиз — шу даражани ушлаб туриш, ақлли, рақобатбардош, барқарор бўлиш ва ўзимизга нисбатан талабчанликни сақлаш", – деди Эмери.

Айни пайтда "Астон Вилла" 36 очко билан АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Ундан олдинда фақат "Арсенал" (39 очко) ва "Манчестер Сити" (37 очко) жойлашган.

"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика