RU

Последние новости

02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  2 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  2 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  2 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   26 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  438 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20

Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"

Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақаси 6-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Ал Иттиҳод” – “Насаф” учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Зафармурод Абдираҳматов иштирок этди.


Рўзиқул Бердиев:

— Ассалому алайкум. “Ал Иттиҳод” жамоасини жуда яхши биламиз. Улар таркибида юлдуз футболчилар жамланган, кучли жамоа. Эртанги учрашув биз учун осон бўлмаслигини яхши тушунамиз. Бизда футбол мавсуми аллақачон якунланган. Ушбу ўйинга 10 кун давомида тайёргарлик кўрдик. Футболчиларимизнинг кайфияти яхши ва беллашувга тайёрмиз.

Зафармурод Абдираҳматов:

— Ассалому алайкум. Ўйлайманки, эртанги учрашув қизиқарли кечади. Биз бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Эртага ҳар икки жамоага омад тилайман.


— Эртага сизни “Ал Иттиҳод”га қарши оғир учрашув кутмоқда. Ушбу баҳсда ўз имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

— ОЧЛ Элит мусобақасида фақат энг кучли жамоалар иштирок этади. Бироқ битта ўйинда ҳар қандай жамоа яхши тайёргарлик эвазига ижобий натижага эришиши мумкин. Биз эртага тартибли ҳаракат қилиб, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмайди, аммо ўз футболимизни намойиш этишга интиламиз.


— Жамоангизнинг турнир жадвалидаги ҳозирги ўрни унинг асл салоҳиятини тўлиқ акс эттирмайди. Шунга қарамай, эртанги мағлубият кейинги босқич имкониятларини йўққа чиқаради. Бу борадаги фикрингиз қандай?

— Биз ушбу мусобақада бешта учрашув ўтказдик. “Ал Аҳли” ва “Ал Ҳилол” каби кучли жамоаларга қарши майдонга тушдик. Ўйлайманки, бу баҳсларни кўргансизлар — биз уларга муносиб қаршилик кўрсата олдик. “Ал Иттиҳод” ҳам айнан шундай кучли жамоалар қаторига киради. Эртага уларга қарши ҳам бор кучимиз билан ўйнаймиз. Ушбу беллашув биз учун сўнгги имконият эканини яхши тушуниб турибмиз. Жамоамиз бу учрашувга тўлиқ таркибда келмади. Шунга қарамай, эртага айрим ёш футболчиларга ҳам имконият берамиз. Ўзбекистонда футбол мавсуми якунланган, ушбу баҳс эса биз учун 2025-йилдаги сўнгги ўйин бўлади. Шу сабаб барча эътиборимизни айнан ушбу учрашувга қаратганмиз.


— Сиз тўлиқ таркибда келмаганингизни айтдингиз. Эртанги учрашув жамоа учун сўнгги имконият эканини ҳисобга олиб, кучли рақибга қарши ёшлар билан қандай ўйнашни режалаштиряпсиз?

— Ёш футболчилар дегани уларнинг барчаси майдонга тушади, дегани эмас. Жамоамизда асосий таркиб мавжуд. Қайдномага киритилган ёш футболчилардан айримларига имконият беришимиз мумкин. Бу улар учун катта тажриба ва муҳим сабоқ бўлади.

Рейтинг: -3   

Комментарии

+1   
23 дек 08:46:08
Муроджон Болтабойов
Бердиев брар йил дам олса буларди. Чарчаганга ухшаяапти
+1   
23 дек 07:28:54
Elyor Maxmudov
Насаф хали хам бормией?
+1   
23 дек 05:26:17
Таронадо
Олдинлари футболчиларим чарчаган дерди,эртанги мағлубиятдан кейин бизда сезон алақачон тугаган,шу сабабли футболчиларим формада эмас дейди,буни Насафдан юқотишмагунларича Насафда узгариш булмайди
+1   
23 дек 02:40:39
Зафар Толлибоев
Anjumanga ham Cheranni olib borish kerak edi
+1   
22 дек 23:59:20
Мансур Исмаилов
Иродасиз мураббийдан нимани кутиш мумкин?!!!
+1   
22 дек 22:47:37
Akbar Umarov
Menimcha Nasaf yana odatdagidak yirik hisobda yutkazsa kerak. Nasaf Ozbekiston Futbol Klublari shanini dabdala qilib tayladi. Qopol qilib aytgandada
+1   
22 дек 22:29:21
Bexzodbek Xoldarov
Roziqulaka oyindan oldin yutkazib bolibdiku songi oyin deb
-1   
22 дек 23:17:28
STENLESS..R
Злит лигани булгани булди кейинги мавсумга пахта хозирлик килинг Рузикул легионер лимити зкан деб 5.та легионер олиш шарт змас кам булсаям сифатлисини олиш керак академия уйинчиларга зътибор каратинг кейинги йили ОФК уйинлари йук бемалол ротация килиб уйнаш мумкин. Ютишга харакат килдинглар кичик булсада имконияти бор газига босинг знди босим йук
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика