RU

Последние новости

13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  1 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  0 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  4 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  4 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  20

Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди? Новости

Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Максим Шацких ва ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ОФК Элит Чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги "Истиқлол" (Эрон)га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Максим Шацких: "Истиқлол"ни ўрганиш ва тайёргарликка кўп вақтимиз бўлмади, лекин имкон қадар рақибни таҳлил қилдик. Ўйин иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим саналади. Ҳар бир очконинг қадри катта. Биз яхши ўйин кўрсатган ҳолда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Рақиб сафида деярли барча ҳужумларни Машарипов ташкил қилаётганини айтган бўлардим. Умид қиламанки, эртага унинг куни бўлмайди ва биз уни тўхтата оламиз. Беллашувда режаларимизни ишга солиб, керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз". 

Ҳожиакбар Алижонов: "Эртанги баҳс ҳар икки жамоа учун жуда муҳим ва ғалабанинг аҳамияти юқори. Биз бор кучимизни бериб, уйга ғалаба билан қайтиш ва ишқибозларимизни хурсанд этишга уринамиз".


Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика