RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили Новости

"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили

Футбол чемпионатларида иккинчи давра доимо қизиқарли босқич ҳисобланади.

Жамоалар ёзги танаффусдан қандай қайтди? Қандай трансферлар амалга оширилди? Қай тарзда тайёргарлик кўрилди? Бу саволлар мухлислар учун ҳамиша долзарб. Юртимиз футболи афсоналаридан бири, "Пахтакор"нинг собиқ тўпурари Азамат Абдураимов Суперлига иккинчи давраси олдидан ўз мулоҳазаларини билдирди. У чемпионлик пойгаси, ажралиб турувчи жамоалар ва албатта "Пахтакор" ҳақида фикр юритди.

— Иккинчи давра бошланди ва доимо қизиқарли бўлган саволлардан бири — жамоалар ёзги танаффусда қандай тайёргарлик кўрди, трансферлар қандай ўтди, қайси позициялар мустаҳкамланди? Биринчи навбатда кўзга ташланадиган жиҳат — бу иккинчи давранинг қизғин ва медаллар учун жиддий курашларга бой бўлиши. Бунақаси анча вақтдан бери кузатилмаганди. Ҳозирда бир нечта жамоаларда чемпионлик учун имконият бор.

Албатта, "Насаф"ни алоҳида таъкидлаш керак. Амалдаги чемпион бу мавсумда ҳам барқарор ва ишончли ўйин намойиш этмоқда, турнир жадвалининг юқори поғонасида бормоқда.

— Шунингдек, медаллар учун курашиши мумкин бўлган олти жамоадан иборат гуруҳ шаклланган. Бу жамоалар орасида мен "Бунёдкор" ва "Динамо"даги ўсишни айтиб ўтишни истайман. Уларнинг тарихи турлича, лекин бугун улар иккаласи ҳам турнир жадвалида юқори ўринларни эгаллаб турибди ва охирги йилларда кузатилмаган даражада етук ва муваффақиятли ўйин намойиш этяпти.

— Сўнгги йилларда доимий равишда яхши ўйин кўрсатаётган жамоа — бу ОКМК. Бу, албатта, табиий ҳолат. Чунки жамоа бошида Миржалол Қосимов каби тажрибали мураббий турибди. Менимча, камида олмалиқликлар совринли ўринлардан бирига эга чиқади.

— "Нефтчи"га келсак, Левченконинг ишларига катта ҳурмат билан қарайман. Уни Суперлиганинг энг яхши мураббийларидан бири деб ҳисоблайман. Афсуски, ўтган йили фарғоналиклар ўзларининг энг яхши ўйинини кўрсата олишмади. Бу йил эса ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини анча кучайтиришди. Жамоага сифатли легионерлар келди. Аммо "Бунёдкор"га қарши ўйинда, афсуски, мағлубият кузатилди. Ҳолбуки, ўйин давомида "Нефтчи" мағлуб бўлиши керак эмасди. Агар биринчи таймдаги вазиятлардан унумли фойдаланишганида, натижа бошқача бўларди. Лекин ҳужум чизиғини мувофиқлаштириш доимо кўпроқ вақт талаб қилади. Янги футболчилар ҳали жамоа билан тўлиқ тил топишиб улгурмади. Гол уриш — бу фақат югуриш эмас, у нафақат жисмоний, балки руҳий тайёргарликни ҳам талаб қилади. Шунинг учун, менинг фикримча, мураббийлар штабига ва футболчиларга ҳали вақт керак. Ўйин ва натижа пайдо бўлиши учун сабр зарур.

— Энди эса "Пахтакор" ҳақида. Қайси жамоада ишламаяпман, барибир “Пахтакор” мен учун энг севимли ва азиз жамоа бўлиб қолади. Мен бу жамоа сафида тўққиз мавсум тўп тепганман ва, албатта, бугун ҳам жамоанинг натижаларини диққат билан кузатаман. ОКМКга қарши сўнгги ўйинда мен стадионда эдим. Ва барча мухлислар каби, ўйин натижасидан ранжидим. Биз икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Лекин ҳар икки таймда ҳам олмалиқликлар мезбонларни стандарт ҳолатлардаги хатолар учун жазолади.

Мени нима норози қилди? Биринчи таймда мураббийлар штаби эҳтиёткор тактикани танлади — 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнашди. Ваҳоланки, ёзги трансфер ойнасида жамоа яхши ишлади. Тўрғунбоев ва Абдуҳолиқов каби миллий терма жамоа футболчилари жамоага қўшилди. Аммо натижада “Пахтакор” битта ҳужумчи билан, асосан Сергевга узатмаларга суянган ҳолда ҳаракат қилди.

— Иккинчи таймда эса тактик ўзгаришлар амалга оширилди, ўйинчилар алмаштирилди ва ўйин мутлақо бошқача тус олди. Жамоа тўпни назорат қилишни бошлади, голли вазиятлар пайдо бўлди ва ҳисоб ҳам тенглашди. Иккинчи таймнинг бошланиши тўлиқ "Пахтакор"ники бўлди.

Энди савол туғилади: нега бундай ўйинни аввалдан бошламадик? Мен ҳужумкор футбол тарафдориман. Хусусан, "Пахтакор" каби жамоа ўз уйида, ўз мухлислари олдида фаол, ҳужумкор ўйнаши шарт.

— Ҳозирги "Пахтакор"да катта салоҳият бор. Тажрибали ва ёш футболчилар ўртасида яхши баланс бор. Клубда амбицияли раҳбарият бор ва улар иккинчи даражали натижаларга рози бўлишмайди. Менимча, эҳтимол, мураббийлар штабини кучайтириш керакдир. Клуб раҳбарияти ҳам бу ҳақда ўйлаяпти, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам мен "Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқариб ташлашга ҳали эрта деб ҳисоблайман.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика