RU

Последние новости

22:50"Палермо" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  3 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  2 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  1 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  11 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  15 18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  2 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   1 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  4 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  3

"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади? Новости

"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?

Теги :  Пахтакор-79
Рўйхатда юлдузлар билан бир қаторда нотаниш номлар ҳам мавжуд.

14 август санасида "Жар" стадионида "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган учрашув бўлиб ўтади. Ўзбек футболи афсоналарига қарши Россия терма жамоаси майдонга тушади.

Кеча "шерлар" матбуот хизмати мазкур учрашув иштирок этадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида: Игнатий Нестеров, Ғулом Ҳалимтоев, Анвар Ғофуров, Бахтиёр Ашурматов, Абдумажид Тоиров, Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов, Равшан Эрматов, Маъмур Икромов, Шерзод Шарипов, Шуҳрат Мақсудов, Ҳикмат Ҳошимов, Шавкат Насибуллаев, Павел Соломин, Камолиддин Мурзоев, Одил Исабоев, Бекзод Маматқулов, Игорь Шквирин, Собир Ходиев, Мурод Алиев, Жафар Ирисметов. Уларнинг барчаси у ёки бу жиҳатда маҳаллий аҳоли учун таниш номлар.

Хўш, бизникиларга қарши Россиядан кимлар майдонга тушади. Қуйида – футболчилар рўйхати, улар ўйнаган клублар ва эътиборга лойиқ ютуқлари.

Ринат Дасаев – 68 ёш, "Спартак" ва СССР терма жамоаси (91 ўйин) собиқ футболчиси. Икки карра СССР чемпиони, Олимпиада-1980 бронза медали соҳиби, Европа чемпионати-1988 финалчиси. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси талқинига кўра 1988 йилда дунёнинг энг яхши дарвозабони. "ФИФА 100" рўйхатига киритилган.

Дмитрий Аленичев – 52 ёш, “Локомотив”, “Спартак”, “Рома” ва “Порту” клублари собиқ футболчиси. Тўрт карра Россия чемпиони, икки карра Португалия чемпиони. Россия терма жамоаси сафида 55 та ўйин ўтказган, ЖЧ-2002 ва Евро-2004 иштирокчиси. “Порту” сафида УЕФА Кубоги (2003) ва УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби (2004). Эътиборлиси Аленичев ҳар икки финалда гол урган. Россия U-19 терма жамоасида, бундан ташқари “Арсенал” (Тульск), "Спартак" ва "Енисей" клубларида ҳам мураббий сифатида ишлаган.

Егор Титов – 49 ёш, "Спартак" ва Россия терма жамоаси собиқ футболчиси. "Спартак" сафида 444 ўйин ўтказган. Бу кўрсаткич бўйича у клуб тарихида энг кўп ўйин ўтказган иккинчи футболчи. Россия терма жамоаси сафида 41 ўйин (7 та гол, 5 ассист), ЖЧ-2002 иштирокчиси. Олти карра Россия чемпиони. УЕФА Чемпионлар Лигасида 36 ўйин (6 та гол, 9 та ассист) ва УЕФА Кубогида 28 та ўйин (6 та гол, 5 ассист).

Валерий Шмаров – 60 ёш, ЦСКА, "Спартак" ва Воронежнинг "Факел" клуби собиқ футболчиси. СССР терма жамоаси сафида 3 та ўйин ўтказган. 1991 – 1995 йилларда Германиянинг "Карлсруэ" ва "Арминия Билефельд" клублари шарафини ҳимоя қилган. Икки карра СССР ва "Спартак" сафида бир марта Россия чемпиони. Бундеслиганинг 81 ўйинида 10 та гол урган ва 9 та голли узатма етказиб берган.

Сергей Кирьяков – 55 ёш, Москванинг "Динамо" клуби собиқ футболчиси. СССР (1 ўйин, 1 гол), МДХ (9 ўйин, 4 гол) ва Россия терма жамоалари аъзоси (28 учрашув, 10 гол). 1992 - 2000 йиллар оралиғида Германияда "Карлсруэ", "Гамбург" ва "Теннис-Боруссия" клублари сафида тўп тепган. Бундеслигада умумий ҳисобда 174 та ўйин ўтказган, 34 та гол уриб, 26 бор голли узатма етказиб берган. СССР ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпионати ғолиби бўлган (1988 йилда U-18 ва 1990 йил U-21). Евро-1992 ва Евро-1996 иштирокчиси. Мураббий сифатида Россия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ишлаган.

Александр Черкес – 48 ёш, РПЛда 176 ўйин ўтказган. Фаолияти давомида "Ростов", "Шинник", "Луч-Энергия", "Черноморец", "Сокол" ва "Факел" жамоалари сафида тўп тепган. Бугунги кунда "Ростов" клуби тизимида фаолият олиб бормоқда.

Виталий Булига – 45 ёш, Беларусь терма жамоаси сафида 37 ўйинда 8 та гол урган ва 5 та ассист етказиб берган. 2008 йил Россия фуқаролигини олганига қарамай, Беларусь терма жамоаси сафида ўйнашда давом этган. РПЛнинг 143 учрашувида майдонга тушган, 15 та гол ва 9 голли узатма қайд этган. Россия чемпионати мухлисларига "Крилья Советов", "Томь", "Луч-Энергия" ва "Акмар" сафидаги ўйинлари билан таниш. Шунингдек, Беларусь чемпионатида 145 та учрашувда майдонга тушган (33 та гол, 21 та ассист). Бугунги кунда "Минск" ФК спорт директори.

Андрей Мурнин – 40 ёш, фаолиятининг катта қисмини Россия иккинчи дивизионида ўтказган. На его счету 438 матча в Первой Лиге (ФНЛ), 60 голов и 58 голевых передач. В РПЛ провёл лишь 4 матча.

Роман Войдель – 39 ёш, Мурнин каби фаолиятининг асосий қисмини Биринчи Лигада ўтказган (355 ўйин, 18 гол, 13 ассист). РПЛда бор йўғи 1 та ўйин.

Денис Дёгтев – 37 ёш, Россиянинг тўртинчи даражали дивизионида Белгороднинг "Салют" клуби сафида тўп тепади. Россия Биринчи Лигасида 21 та учрашувда майдонга тушган, фаолиятининг қолган қисмида учинчи ва тўртинчи дивизионларда ҳаракат қилган.

Андрей Колесников – 41 ёш, янги асрнинг дастлабки йилларида Россия ёшлар терма жамоаси сафида тўп тепган. РПЛда 9, Биринчи Лигада – эса 122 ўйин ўтказган.

Сергей Захаров – бундай исмли бир неча нафар футболчи бор, аммо катта эҳтимол билан гап 40 ёшли Липецкнинг "Металлург" клуби тарбияланувчиси ҳақида кетмоқда. РПЛ доирасидаги учрашувларда майдонга тушмаган, Россиянинг қуйи лигаларида тўп тепган.

Сергей Хрипунков – 43 ёш, фаолиятининг катта қисмини сал аввал айтганимиз, Липецкнинг "Металлург" клуби сафида ўтказган. У ҳам РПЛда ўйнамаган.

Ва энг қизиғи:

Олег Девиченко – Орлов вилоятидан ишбилармон. Расмий маълумотларга қараганда, профессионал даражада, футбол ўйнамаган.

Дасаев, Аленичев, Титов, Шмаров ва Кирьяковни чиндан ҳам Россия / Собиқ Иттифоқ футболининг афсоналари дейиш мумкин. Шунингдек, юқори даражада маълум вақт тўп тепган собиқ футболчилар бор (мисол учун Черкес ва Булига). Бироқ рўйхатда номи келтирилган қолганларни афсона дейишга тил бормайди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

+4   
09 авг 20:14:04
Дильшод
Ответ на комментарий пользователя Zohidjon Usarov
Тошкентни бюджети катта шуларга сарфламаса бошка расход йук хаммаёк гулистон.
Шулар Пахтакорни хотирасини хурмат килиб кевотти. Хар йили 11 август бевакт кетган футболчиларимизни эслаймиз, хотирлаймиз. Шуларга аталган хотира уйини килишвотти Узбекистон футбол федерациси.Бюджет, бюджет Хотирачи хотира керемасми??? Хамма нарсани пул билан улчивурмиди.
+4   
09 авг 20:13:32
Дильшод
Ответ на комментарий пользователя Zohidjon Usarov
Тошкентни бюджети катта шуларга сарфламаса бошка расход йук хаммаёк гулистон.
Шулар Пахтакорни хотирасини хурмат килиб кевотти. Хар йили 11 август бевакт кетган футболчиларимизни эслаймиз, хотирлаймиз. Шуларга аталган хотира уйини килишвотти Узбекистон футбол федерациси.Бюджет, бюджет Хотирачи хотира керемасми??? Хамма нарсани пул билан улчивурмиди.
+4   
09 авг 20:00:25
Дильшод
Ажойиб футбол афсоналари, уйинларини курганман, Дасаев тенгдошим экан. Бу номларни укиб этим хаяжон босди, ешликни эслаб. Хар бири таниш, худди кечагидек, худди шархловчи шу номларни айтиб футбол шархлагандек. Каттакон рахмат Пахтакорни эслаб, хурмат килиб келганлари учун!!!
+4   
09 авг 19:31:53
Botir Xòja
Ответ на комментарий пользователя Bek
Чунки бизани 1 тийинга омайди
Sani va jamoangni 1 tiyinga omasligi mumkin...çunki saniyam jamoangniyam 1 tiyinlik qadri yòq... PAXTAKOR buyuk jamoa xurmat qilib kevotti...
+1   
09 авг 22:11:09
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя F.K.N.
Футболимизни ҳақиқий афсоналари Ҳиросима 94 да ўйнаб чемпион бўлган таркиб ҳисобланади мен учун.
Пахтакор 79 хотирасига херосима 94 ни нима алоқаси бор?
+1   
09 авг 19:49:57
Холмирзаев Комил
ЭРМАТОВНИ ФУТБОЛЧИЛИК ДАВРИ РУЗИКУЛ БЕРДИЕВ НИ 100 ДАН БИРИГА ХАМ ТЕНГ ЭМАС КАНИ АНВАР БЕРДИЕВ УЗБ. ЭНГ КУП ГОЛ УРГАН УЙИНЧИ. КАНИ ЗАФАР ХОЛМУРОДОВ ИККИНЧИ ТУП УРАР. КАНИ ЛЕБЕДЕВ ЖАХОН ТЕРМАСИДА УЙНАГАН УЙИНЧИ
   
09 авг 22:58:10
Адхамжон Низамов
Ответ на комментарий пользователя Холмирзаев Комил
ЭРМАТОВНИ ФУТБОЛЧИЛИК ДАВРИ РУЗИКУЛ БЕРДИЕВ НИ 100 ДАН БИРИГА ХАМ ТЕНГ ЭМАС КАНИ АНВАР БЕРДИЕВ УЗБ. ЭНГ КУП ГОЛ УРГАН УЙИНЧИ. КАНИ ЗАФАР ХОЛМУРОДОВ ИККИНЧИ ТУП УРАР. КАНИ ЛЕБЕДЕВ ЖАХОН ТЕРМАСИДА УЙНАГАН УЙИНЧИ
Койил,туппа тугри.Шу ерда хам вилоятликлар кам ёки йук.
   
09 авг 19:53:01
Zohidjon Usarov
Тошкентни бюджети катта шуларга сарфламаса бошка расход йук хаммаёк гулистон.
   
09 авг 19:36:53
Jonibek
Ашуратов бирортани оёғига тепиб юрмаса бўлдийди иш қилиб
-1   
09 авг 20:57:55
Жамшид Jamshid
Россия керак эмас уйинчилар келвоти ярмидан купи Россия Олий лигасида уйнамаган. Россия афсоналари эмас булар. Аршавин Кержаков Тихоновлар келганда хам афсоналари деса ярашади
-1   
09 авг 20:50:32
Bek
Ответ на комментарий пользователя Botir Xòja
Sani va jamoangni 1 tiyinga omasligi mumkin...çunki saniyam jamoangniyam 1 tiyinlik qadri yòq... PAXTAKOR buyuk jamoa xurmat qilib kevotti...
Вой ж..а сал кетин томиб коган шакилли черт сан латинскый езвоссан молокосос аввал гапни маносини чунвогин тормоз
-1   
09 авг 20:37:23
F.K.N.
Футболимизни ҳақиқий афсоналари Ҳиросима 94 да ўйнаб чемпион бўлган таркиб ҳисобланади мен учун.
-1   
09 авг 20:30:29
Zohidjon Usarov
Ответ на комментарий пользователя Дильшод
Шулар Пахтакорни хотирасини хурмат килиб кевотти. Хар йили 11 август бевакт кетган футболчиларимизни эслаймиз, хотирлаймиз. Шуларга аталган хотира уйини килишвотти Узбекистон футбол федерациси.Бюджет, бюджет Хотирачи хотира керемасми??? Хамма нарсани пул билан улчивурмиди.
Хамма нарсани пул билан улчамаганимиз учун кашшок давлатлар каторида турамиз ман хеч кимни коментариясига жавоб ёзиб акл ургатмайман.
-1   
09 авг 20:09:32
Zohidjon Usarov
Дасаевдан бошкаси узбек футболчиларга карши уйнамаган энг яхши вариант пахтакор ёшлари билан Динамо Минск ёшлар жамоалари уйнаса максадга муофик булар эди чунки Пахтакор 1979йил 11августда айнан Динамо билан уйнаш учун Минскга учиб кетаётиб халокатга учраган.
-1   
09 авг 19:11:54
Bek
Чунки бизани 1 тийинга омайди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика