RU

Последние новости

14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  0 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  6 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  12 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  4 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  6 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1

Эксперт фикри. “Пахтакор” – АГМК учрашувидан олдин Кападзе, Жепаров ва Мурзоев ўз тахминларини билдиришди Новости

Эксперт фикри. “Пахтакор” – АГМК учрашувидан олдин Кападзе, Жепаров ва Мурзоев ўз тахминларини билдиришди

Coca Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасидаги баҳсга қизиқиш кутганимиздан ҳам анча юқори.

Авваллари бу жамоалар ўртасидаги учрашувга футбол жамоатчилиги ва мухлислар бугунгидек жиддий эътибор бермас эди. Бироқ, уларнинг жорий мавсумда қайд этаётган натижалари ва кўрсатаётган ўйинлари бизга бу беллашувга марказий мақомини беришга мажбур қилди. Ушбу баҳсдан аввал одатдагидек ўзбек футболи тарихидаги ёрқин юлдузлардан, бугунги кунда турли лавозимларда фаолият олиб бораётган Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Камолиддин Мурзоевнинг фикри билан қизиқдик. 

Тимур Кападзе, (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи): - “Пахтакор”ни ҳам, АГМКни ҳам қандай кучга эга эканлигини яхши биламиз. Таркиб бўйича, ўйинни ташкил қилиш борасида бир-биридан қолишмайди. Тўғри, бу ўйинда “Пахтакор” фаворит. Лекин, АГМК ўтган мавсумга қараганда жорий йилда анча мазмунли ва барқарор ўйин кўрсатмоқда дея оламан. Олмалиқликлар таркибида ҳар бир чизиқда юқори савиядаги футболчилар бор. Ўйлайманки, анча қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлади. 



Сервер Жепаров, (Ўзбекистон U 14 терма жамоаси бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин бўлади. Икки жамоа ҳам бугунги кунда ажойиб спорт формасида. Ўйинни тўғри йўлга қўйиб олган. АГМК ҳимоядан ўйин қилади. Бу аниқ. Чунки, улар сафарда “Пахтакор”га қарши очиқ футбол қилмасликни жуда яхши тушунишади. “Пахтакор” биринчи рақам остида ўйинни қуради. Баҳсни назорат қилади. АГМК эса қарши ҳужумда ўз имкониятини кутади ва стандарт вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўради. Ўйлайманки, бу ўйинни томошабинбоп ўтишига ҳеч нима тўсқинлик қилмайди. 



Камолиддин Мурзоев, (АГМК жамоаси собиқ футболчиси, Ўзбекистон Проффессионал футболчилар уюшмаси раҳбари): - “Пахтакор” ҳар томонлама фаворит. Лекин, АГМК ҳам бу йил яхши ўйнаётганини унутмаслик лозим. Мухлисларбоп чиройли ўйин бўлади. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика