RU

Последние новости

14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  4 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  10 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  4 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  6 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4

ЕЧЛ. "Динамо Загреб" клубига қарши ўйиндан олдин Гвардиола ва Гюндоган матбуот анжуманида қатнашди Новости

ЕЧЛ. "Динамо Загреб" клубига қарши ўйиндан олдин Гвардиола ва Гюндоган матбуот анжуманида қатнашди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ва ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тур доирасидаги "Динамо Загреб" билан ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Дастлаб Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди.


Пеп Гвардиола: "Динамо З" ўз ўйинлари орқали биз учун катта сюрприз бўлди. Уларда тезкор ўйинчилар бор: улар жуда чаққон. Ҳозирга қадар гуруҳда жуда яхши рақобат вужудга келган ва гуруҳдан ўтиш учун ажойиб имкониятга эга. 

Бизда кўплаб жароҳат олганлар бор. Ёш футболчилар билан келдик. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, энг яхши таркибимиз билан ўйнаймиз. Аллақачон кейинги босқич масаласи ҳал этилган ва ҳозир Чемпионлар лигасидан кўра АПЛ муҳимроқ". 



"Филь Фоден ҳақида айтадиган бўлсам, у кўп гапирмайди, муҳими майдонда уялиб қолмаслик ва у буни жуда яхши билади, бунга амал қилади. Жорий мавсум у ўсяпти, бир қанча ҳусусиятларини яхшилай олади. Баъзан у тўпсиз қарор қабул қилиш борасида бироз ўйлаши керак, лекин бу унинг ёшида нормал ҳолат. Унинг ўйинларида жуда ҳам қониқяпмиз. Давид Силва — жуда кўп ўйинларда ғалаба қозонган ва совринлар ютган афсона, аммо биз Филь унинг ўрнини эгаллай олишига ишонамиз", - дейди Гвардиола.



Шундан сўнг Илкай Гюндоган ҳам ўйиндан олдин фикрлари билан бўлишди. 

"Маҳаллий совринларни ютиз Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни кафолатламайди. Бу АПЛга солиштирганда бошқа мусобақа. Жуда қийин ва плей-офф ўйинларида яна қийинлашиб боради. ЕЧЛда чемпион бўлишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, бироқ бунга эришиш осон бўлмайди", - дейди Гюндоган.



Қайд этиш керак, "Сити" 11 очко билан биринчи ўринни кафолатлаб бўлган. Иккинчи йўлланма учун "Шахтёр" (6 очко), "Динамо З" (5 очко) ва "Аталанта" (4 очко) кураш олиб боришмоқда. Бугун гуруҳдаги сўнгги тур ўйинлари бир вақтда бошланади (Тошкент вақти билан 22:55да).

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика