RU

Последние новости

11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  3 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  2 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  16 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  21 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  38 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1

"Доимий провокациялар, болалар боғчаси". Венгер Моуриньюнинг сўзларига муносабат билдирди Новости

"Доимий провокациялар, болалар боғчаси". Венгер Моуриньюнинг сўзларига муносабат билдирди

"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Тоттенхэм"ни бошқараётган Жозе Моуриньюнинг сўзларига жавоб қайтарди.

Венгер яқинда ўзининг таржимаи ҳолини эълон қилди. Шундан кейин журналистлар Моуриньюдан китобда у ҳақида сўз бормаганига муносабат билдиришни сўрашди (бир пайтлар иккала мураббий бошқарувидаги жамоалар  — "Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги рақобат футбол оламининг муҳим воқеликларидан бири бўларди). Португалиялик мутахассис эса қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Нега у мени тилга олмаган? Чунки у мени ҳеч қачон мағлуб этолмаган. Агар 12 ёки 14 ўйиндан бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаган бўлсангиз, бунга китобдаги бир бобни бағишлаган бўлармидингиз? Хўш, нега у буни қилиши керак? Китоб – бу сизни хурсанд қиладиган, бирон бир ютуқ билан фахрлантирадиган нарсадир. Шу сабаб бу ҳолатни яхши тушунаман".

Маълумот учун, улар ўзаро 18 марта тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида Жозе Моуринью, 2 тасида Арсен Венгер ғалабани тантана қилган, 7 та баҳсда дуранг қайд этилган.

"Бу унда бўлган доимий провокациялардан бири. Ўзимни болалар боғчасидагидек ҳис қиляпман, аммо бу Моуринью шахсиятининг бир бўлаги", — деди Венгер Canal+ эфири вақтида.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика