"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган
23 сен 16:52
Новости


"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган
Мадридликлар "Арсенал" ҳимоячиси Уильям Салибага қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда "TBR Football" хабар берди.
Мадрид клуби вакиллари франциялик футболчининг "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (1:1) ўйинини томоша қилган.
Салиба "Арсенал" сафида 138 ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Аввалроқ "Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш тараддудини кўраётгани маълум қилинган эди.
Похожие новости

Комментарии