RU

Последние новости

11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  1 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  15 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  3 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  38 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27

Даврон Файзиев: "Бухоро"дан таклиф тушгани рост. Барчасига бугун ойдинлик киритамиз" Новости

Даврон Файзиев: "Бухоро"дан таклиф тушгани рост. Барчасига бугун ойдинлик киритамиз"

Кеча "Бухоро" жамоасига Даврон Файзиевнинг бош мураббий бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу маълумот қай даражада ҳақиқатлигини билиш мақсадида мураббий Даврон Файзиевга юзландик.

"Ҳа, "Бухоро"дан таклиф тушгани рост. Янги йилдан бир кун олдин таклиф билан чиқишди, ҳурматсизлик бўлмасин деб рад қилмадим. Бугун Бухорога келдим, тушликда клуб раҳбарлари билан учрашиб, гаплашиб барчасига ойдинлик киритиб оламиз. Бу ерга келдим дегани "Қўқон-1912"дан расман кетганимни англатмайди. Қўқонда ҳам Бахтиёр Ашурматов билан биргаликда яхши натижалар қайд эта олдик, юқори ўринлар учун курашдик. Аввалги йилларга қараганда бир бош баланд сакрай олдик. "Бухоро"ни қабул қилиб олишим қанчалик амалга ошади бунга яқин вақтларда аниқлик киритиб оламиз",- дейди Даврон Файзиев.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз мураббий бунга қадар "Суғдиёна", "Динамо" жамоаларида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган, ўтган мавсумда "Қўқон-1912" жамоасида Бахтиёр Ашурматовга бевосита яқиндан кўмаклашди.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика