Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"
27 сен 08:53
Новости


Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ўнг қанотдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Ҳозирги ўйинчилар Уокерга ўхшаб ўйнашлари керакми? Йўқ. Мен ҳар бир собиқ футолчимни сақлаб қолишни истардим; улар жамоага жуда катта ёрдам беришди. Лекин футбол шундай - футболчилар келади ва кетади. Ҳамманинг ўз карераси бўлиши керак.
Ҳусановнинг ўнг қанотдаги ўйини? Ҳозирча айта олмайман. Мен Абдуқодирдан мамнунман - у яқинда [ўнг қанот ҳимоясида] ўйнади. Бизда шунингдек Матеус Нунес, Рико Льюис ёки ҳатто Жон Стоунс ҳам ушбу чизиқда ўйнай олади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳаммаси жойида, аммо клуб бу чизиққа бошқа одам қидиряптими ёки йўқми, билмайман", - деб фикр билдирди Гвардиола.
Похожие новости

Комментарии