Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"
27 фев 02:10
Новости
Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"
"Лидс" бош мураббийи Даниэль Фарке ҳамкасби Пеп Гвардиола замонавий футболни ўзгартириб юборганини айтди.
28 февраль куни "Лидс" АПЛнинг 28-тури доирасида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.
"У ривожланиш йўлида, доимо рақобатбардош бўлади, ҳаммадан бир қадам олдинда юради. У ёлғончи тўққизлик футболчиси билан ўйнади, ўша пайт ҳеч ким буни билмасди. У ҳеч ким танимайдиган яхши инвестиция киритилаётган марказий ҳимоячилар билан ўйнайди. Одамлар футболчига автоматизация ҳамда барқарорлик керак деган пайтда доимо таркибда ўзгаришлар қилади.
Исталган ҳолатга мослаша олади, футболчиларига барчадан юқори туришлари кераклигини тушунтиради ва тактикасини ўзгартириб туради. Менимча футболга катта таъсир ўтказган ва кўплаб мураббийларни илҳомлантирган мураббий айнан Гвардиола бўлади", - деди Фарке.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии