Дани Алвес Неймарнинг отасига қарзини қайтарди
11 апр 23:26
Новости
Зўрлаш сабаб 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилган "Барселона" собиқ ҳимоячиси Дани Алвес қарор тўлиқ кучга киргунига қадар 1 млн евро миқдорида гаров пули бериб қамоқдан чиқди.
Ҳукм қилинган пайтда Неймарнинг отаси фуқаро сифатида унга 150 минг евро қарз берганди, бироқ Алвесга кафил бўлишдан бош тортганди.
Данининг адвокати Инес Гвардиоланинг маълум қилишича, у "Ал Ҳилол" ҳужумчисининг отасига қарзини қайтарган.
Қайд этилишича, якуний ҳукм эълон қилингунга қадар Алвес салкам икки йил мобайнида озодликда бўлади.
Комментарии