Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди
05 авг 2025 13:38
Новости
Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди
"Сантос"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар журналистлар билан суҳбатда футбол тарихида кўрган энг яхши ярим ҳимоячиси кимлигини ажратиб кўрсатди.
Неймар "GiveMeSport" нашрига у кўрган энг яхши ярим ҳимоячи "Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрес Иньеста эканлигини айтди. Бразилиялик футболчи Иньеста шунчаки ақл бовар қилмас маҳоратга эга эканлигини таъкидлади.

"У ақл бовар қилмас футболчи ва ҳатто "Олтин тўп"га ҳам муҳтож бўлмаган афсона. Андрес ҳаммадан фарқ қилади. Унда ўзига хос нафислик ва ғоят юксак даражадаги маҳорат мавжуд эди", – дея қўшимча қилди Неймар.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг октябрь ойида Андрес Иньеста футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Испаниялик футболчининг сўнгги клуби БААнинг "Эмирейтс" жамоаси бўлган. Ярим ҳимоячи фаолиятининг кўп қисмини "Барселона" таркибида ўтказган.
Похожие новости
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 8
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии