RU

Последние новости

19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  2 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  11 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  24 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  24 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

Coca Cola Суперлигаси. "Сурхон" "Динамо"дан "тарсаки" еди, Бикмаевдан хет-трик! Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Сурхон" "Динамо"дан "тарсаки" еди, Бикмаевдан хет-трик!

Coca Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг онлайн натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди. 

 

Ўйиннинг 16-дақиқасида ўнг қанотдан Шоҳруҳ Абдураҳмонов рейд уюштирди ва тўпни жарима майдонига узатди, Фарҳод Раҳматов оёқлари билан тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Абдужамол Исроилов дарвозага аниқ йўллади - 0:1.

28-дақиқада Бобур Мамадаминовнинг чап қанотдан ташкил этган рейдидан кейин Марат Бикмаев гол урди - 0:2.

40-дақиқада Абдураҳмонов ўнг қанотдан узатган тўпни Бикмаев дарвозага йўллади - 0:3. Биринчи таймда мана шу ҳисоб қайд этилди.

57-дақиқада Марат Бикмаев бирга бир вазиятдан гол урди ва хет-трикка эришди - 0:4.

86-дақиқада "Динамо" дарвозасига пенальти белгиланди. Йованович Бобожоновни йиқитди. 88-дақиқада Рубен Санчес пенальтидан ҳисобни қисқартирди - 1:4. Учрашувда "Динамо" йирик ғалабага эришди.


Coca Cola Суперлига. 25-тур
"Сурхон" — "Динамо" 1:4
7 ноябрь 2022 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Найим Қосимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Голлар: Абдужамол Исроилов 16, - 0:1. Марат Бикмаев 28, - 0:2 (Бобур Мамадаминов). Марат Бикмаев 40, - 0:3 (Шоҳруҳ Абдураҳмонов). Марат Бикмаев 57, - 0:4. Рубен Санчес 88 пенальти, - 1:4.

"Сурхон": 13.Азизхон Исоқов, 3.Бобиржон Акбаров, 4.Жавоҳир Соҳибов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов (11.Луис Мигель, 46), 7.Исломжон Тошпўлатов, 10.Муродбек Бобожонов, 14.Рубен Санчес Перес, 19.Нуриддин Ҳасанов (23.Абдулазиз Юсупов, 66), 26.Улуғбек Абдуллаев, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Комрон Сайдазимов.
Захира: 1.Азамат Аҳмедов, 2.Зоир Жўрабоев, 17.Иброҳим Ғанихонов, 20.Иқболжон Маликжонов, 31.Асилбек Темиров, 33.Тоҳиржон Шамшитдинов, 55.Шарафиддин Шобиров.

"Динамо":
1.Фарҳод Раҳматов, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев (18.Меҳриддин Мусурмонов, 65), 7.Шоҳруҳ Абдураҳмонов (21.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 87), 11.Саҳоб Рашидов (9.Тўлқин Эргашев, 65), 15.Жўрабек Маннонов (19.Ислом Шарипов, 75), 16.Бобур Мамадаминов, 17.Эркин Байдуллаев (88.Евгений Чумак, 87), 22.Абдужамол Исроилов, 27.Марат Бикмаев, 78.Элгужа Григалашвили.
Захира: 12.Милое Прекович, 4.Достон Фотеев, 8.Азим Мирзаев, 77.Воҳиджон Оқбўтаев. 

Огоҳлантиришлар: Эркин Байдуллаев 42, Шоҳруҳ Абдураҳмонов 42, Элгужа Григалашвили 45, Камрон Сайдазимов 52, Мурод Бобожонов 82, Тўлқин Эргашев 84, Михайло Йованович 87, Абдулазиз Юсупов 90+2.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика