RU

Последние новости

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  2 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  15 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Coca Cola 2019 йилги мавсум учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айланди Новости

Coca Cola 2019 йилги мавсум учун Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айланди

Coca Cola компанияси Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун титул ҳомий бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бунгача Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Pepsi билан музокара олиб борган ҳамда икки ташкилот ўртасидаги шартнома бугун — 5 март куни имзоланиши керак эди. Бунгача ҳам Coca Cola компанияси ПФЛ билан музокара ўтказганди. Таклиф нисбатан яхшироқ бўлганига қарамай, ПФЛ 2018 йилги ҳомий — Pepsi вариантини маъқулроқ деб топди.

Бироқ кеча — 4 март куни Coca Cola ўз таклифини ўзгартирди. Бу таклиф Профессионал футбол лигаси учун олдинга ташланган қадам бўлиши мумкин эди. Унга кўра, компания нафақат Суперлига, балки Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳам ҳомийлик қилади.

Жорий мавсумда Профессионал футбол лигаси Суперлига клублари учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, ҳакамлар, инспекторлар ҳамда комиссарлар учун барча сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Шунингдек, Суперлига клублари футболчиларининг ҳар бирига ўз ёнидан чиқим қилиб, 10 миллион сўмлик суғурта полислари олиш имкониятини яратди.

Профессионал футбол лигаси Pepsi билан ҳамкорликни қадрлайди. Мазкур компания бизнинг ташкилот учун жуда катта ёрдам берди ва ўзаро ҳамкорлик давомида ўзининг профессионал дастур ҳамда йўналишлари билан ижобий таассурот қолдирди, маркетинг йўналишлари билан ўрнак бўла олди. Ўзининг иқтисодий кўрсаткичларини йилдан-йилга яхшилаб боришни ният қилаётган Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумдаги ҳамкорлик учун Pepsi компаниясига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакда ҳам ўзаро ҳамкорлик учун тайёрлигини маълум қилади. Pepsi Суперлиганинг илк титул ҳомийси сифатида тарихда қолади.


Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика