RU

Последние новости

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  19 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари Новости

Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 23-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 23-турнинг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" билан беллашди ва сафардан 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Терма жамоамиз аъзоси ўйин давомида 7 марта рақиб зарбаларини қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Championat.asia ходимлари муҳокамалардан сўнг Ботирали Эргашевни 23-турининг энг яхши дарвозабони деб топди.

 

Championat.asia сайти талқинида 23-турнинг энг яхши мураббийи – Максим Шацких ("Андижон")

Максим Шацких бош мураббийлигидаги "Андижон" ушбу тур ўз уйида Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМКни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Қосимов бунга қадар мураббий сифатида "Андижон" билан 21 марта тўқнаш келган ва умуман ютқазмаганди. Шацких бошчилигидаги андижонликлар ниҳоят бу анъанага барҳам бера олишди. Шу тариқа, "Андижон" устози 23-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этиди.  


Championat.asia сайти талқинига кўра, 23-турнинг энг яхши футболчиси – Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо")

"Динамо" бу тур Самарқандда "Шўртан"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди ва чемпионлик учун курашни давом эттирди. Бу учрашувда "Динамо" етакчиси Анвар Ҳожимирзаев ҳисобни очди ва баҳс давомида фаол ҳаракат қилди. Шу боис, Анвар Ҳожимирзаев Championat.asia ижодкорлари томонидан тур футболчиси номига лойиқ кўрилди.   


Championat.asia сайти талқинида 23-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Амир Тўрақулов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" Қўқонда "Қўқон-1912" меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Баҳснинг 40-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Амир Тўрақулов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди. Айнан шу гол Championat.asia талқинида турдаги энг чиройлиси деб топилди. 


Рейтинг: +5   

Комментарии

   
02 окт 20:29:30
تعمورخن ومار خجا
Tur Murabbiyi shatskixmush))))
   
02 окт 20:28:15
تعمورخن ومار خجا
Tur Murabbiyi shatskixmusg))))
   
02 окт 19:59:07
Baxti01010101
Анваржонга Омад!!! Тўпурарлар пойгасида ғолиб бўлиш насиб қилсин!!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика