RU

Последние новости

01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  5 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-тур баҳсларига старт берилади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. Учрашув 16:15да старт олади. 


"ҚЎҚОН-1912"

Охирги турларни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган "Қўқон-1912" бугун яна ўз майдонида ўйнайди. Бу қўқонликларнинг қаторасига тўртинчи уй учрашуви бўлади. Шуни айтиш лозим, "Қўқон-1912" охирги пайтларда жуда фаол ўйин кўрсатяпти ва Суперлигада кетма-кет тўртта ғалабага эришди. 

"Қўқон-1912" навбати билан "Динамо" (1:0), "Сурхон" (2:1), "Насаф" (1:0) ва "Бунёдкор" (3:0) клубларини мағлуб этди. Охирги тўртта ўйиндаги тўплар нисбати 7:1. Албатта, биринчи даврада фақат бир марта ютган "Қўқон-1912" учун қаторасига тўртта ғалаба катта натижа ҳисобланади. 


"ЛОКОМОТИВ"

"Локомотив" эса охирги тўртта учрашувдан биттасини ғалаба билан якунлаб, уч марта дуранг ўйнади. "Темирйўлчилар" уйда "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Сурхон", "Бунёдкор" ва "Металлург" билан 1:1 натижасини қайд этишди. Охирги тўртта ўйиндаги тўплар нисбати 4-3. 

"Локомотив" сафарда тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: икки дуранг ва икки мағлубият. "Локо" охирги марта сафарда Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган гол эвазига "Насаф"ни енгиб қайтган. Шундай экан, бугун "темирйўлчилар" уч очко учун бор куч билан ҳаракат қилишади. 


ҚЎҚОНДАГИ ЎЙИНЛАР

Ҳар икки жамоа Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида ўзаро 9 бор куч синашиб, шундан бештасида "Локо" ғалаба қозонган ва тўрт марта дуранг қайд этилган. "Қўқон-1912" ҳали "Локомотив"ни мағлуб этмаган. Тошкентда кечган биринчи давра учрашуви 2:2 ҳисобида якун топганди. 

2018 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:2 

2017 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:1

2016 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:3

2015 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 2:2 

Жамоалар шу пайтгача Қўқонда тўрт марта баҳс олиб бориб, шундан иккитасида "Локомотив"нинг қўли баланд келган ва икки бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 5-8, "Локо" фойдасига. Ўтган йил "Локомотив" Қўқондан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика