RU

Последние новости

00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  16 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  26 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10

Бу чемпионатда исталган рақибни мағлуб этса бўлади Новости

Бу чемпионатда исталган рақибни мағлуб этса бўлади

U-23 Осиё чемпионати 1/4 финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.

Энди бизни Токио Олимпиадасидан битта (иккита) ўйин ажратиб турибди. Кейинги босқичда Саудия Арабистони рақибимиз бўлади. Агар бу жамоани мағлуб этсак, U-23 Осиё чемпионати тарихида иккинчи бор финалга чиқиш билан бирга ўзбек футболи тарихида биринчи бор Олимпия ўйинларига йўлланма оламиз. 

Мабодо мағлубиятга учрасак, унда 3-ўрин учун кечадиган баҳсда ғолиб бўлишга тўғри келади. Чунки Олимпиадага Осиё учун учта ўрин берилган. Япония мезбон ҳамда гуруҳдан чиқа олмаганини ҳисобга олсак, буёғига фақат медал тақадиган жамоалар Олимпия чиптасига эга бўлади. 

Бугунги ўйинда йигитлар ишонч билан ҳаракат қилишди. Бу ўйин гуруҳ баҳсларидан тамомила фарқ қилди. Биз бугун Эрон, Хитой ва Жанубий Корея билан ўйнаган Ўзбекистонни кўрмадик, балки ўзига янада ишонган, гол ўтказиб ҳам тиззаси қалтирамайдиган жамоани кўрдик. Натижада ўтказиб юборилган битта голга жавобан бешта гол урдик. 

Бу ғалабада ҳамманинг ҳиссаси бор, мураббийлар штабидан тортиб мухлислар-у, футболчиларгача. Керак бўлса, олимпиячиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Таиландга борган Рўзиқул Бердиев билан Вадим Абрамовнинг ҳам. Энди барибир ҳар бир футболчига энг катта таъсир ўтказадиган ўз она тилингда мурожаат қилишдир. Ишонамизки, Бердиев албатта "Насаф" футболчиларини тергаб қўйган. 

Бу шундай Осиё чемпионатики, исталган рақибни мағлуб этса бўлади. Бизнинг ўйиндан аввал ниҳоясига етган Жанубий Корея - Иордания баҳсини ҳам кўрдик. Иорданияликлар иккинчи таймда корейсларни "эзиб" қўйишди. Фақат зўр маҳорат эвазига амалга оширилган жарима тўпи кореяликларга наф берди. Лекин бу жамоани ютса бўлади. 

Ярим финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони мезбон Таиландни мусобақадан чиқариб юборди. Аммо уларни ҳам зўр деб бўлмайди. Ўйини жуда бир ваҳима қиладиган даражада кучли эмас. Улар Таиландни зўрға 1:0 ютишди. 

Буёғига ҳаммаси ўз қўлимизда. Бизга халақит берадиган омиллар қолмади. Агар шу руҳда давом этсак, ишонамизки, йигитлар саудияликларни ҳам мағлуб эта олишади. Муҳими, босимга тушиб қолмаслик. Жимгина майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Биз учун финалга чиқиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Чунки 3-ўрин учун ўйиндаги босим финалдагидан икки баробар кўп бўлади. 

Йигитларни ҳадеб ёш дейиш фикридан йироқмиз. Улар аллақачон Суперлигада пишган болалар. Бу ҳам Саудия Арабистони билан ўйинда бизнинг фойдамизга хизмат қилиши керак. Шундай экан, финал сари олға, Ўзбекистон! Биз вазифани уддалай оламиз.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика