RU

Последние новости

15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  1 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  9 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  14 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0

⚡️⚡️⚡️ Breaking: Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттиради Новости

⚡️⚡️⚡️ Breaking: Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттиради

"Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттирадиган бўлди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Владикавказнинг "Алания" клуби 21 ёшли футболчини "Насаф"дан сотиб олади.

Россия клуби вакиллари "аждарлар" ҳужумчисини узоқ вақтдан буён кузатиб келишаётганди ва музокараларнинг сўнгги босқичи Туркиядаги йиғин вақтида бўлди.

Футболчи бугун Қатардан Москвага учиб бориб, янги клубида тиббий кўрикдан ўтади ва кейин шартномага қўл қўяди.

"Алания" мураббийлари ва раҳбарият Норчаевнинг шу қишда клубга ўтишини охиригача исташди. "Насаф" раҳбарияти эса футболчининг келажагини ўйлашди ва ОЧЛ баҳслари бўлишга қарамай Норчаевнинг кетишига қаршилик кўрсатишмади.


Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"даги сўнгги учрашувини ўтказди        


Владикавказнинг "Алания" клуби 1921 йил ташкил топган. 1995 йилда Россия чемпиони бўлган. Ўша мавсумда жамоа сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов фаолият олиб борганини ёши катта мухлислар яхши эслашади.

Айни пайтда жамоа Россия биринчи дивизионида (ФНЛ) иштирок этмоқда. 20 та турдан кейин "Алания" 38 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам "Балтика" ҳисобида 41 очко мавжуд. Учинчи ўринда Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев тўп тепаётган "Рубин" (37 очко) жойлашганини ҳам таъкидлаш лозим. ФНЛда дастлабки икки ўринни эгаллаган клублар тўғридан-тўғри Россия премьер-лигасига йўлланма олса, 3 ва 4-ўрин соҳиблари Премьер-лигада 13 ва 14-ўринни олганларга қарши ўтиш баҳсида иштирок этади.

Бугунги кунда "Алания" бош мураббийи сифатида Владимир Белявский ишламоқда. Бу мураббий "Энергетик-БГУ"да фаолият олиб борганида клубда Жасур Яхшибоев ва Бобир Абдихолиқов тўп тепганди.

Норчаев янги клубида Ислам Машуков, Александр Комиссаров, Андрей Мазурин ва Аршак Корян каби ҳужумчилар билан рақобатлашишига тўғри келади.

Маълумот учун, турли йилларда "Алания" сафида Игорь Шквирин, Геннадий Денисов, Бахтиёр Ашурматов, Даврон Файзиев, Павел Бугало, Миржалол Қосимов, Андрей Фёдоров, Марат Бикмаев ва Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишган. Демак, Ҳусайн Владикавказ клубида ўйнайдиган ўнинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади.


Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика