RU

Последние новости

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

"Бразилия билан ўйнаш ниятим бор эди. Гуруҳдан чиқиш учун кўпроқ меҳнат қилишимиз керак". Футзалчиларимиз Жаҳон чемпионати қуръаси ҳақида қандай фикрда? Новости

"Бразилия билан ўйнаш ниятим бор эди. Гуруҳдан чиқиш учун кўпроқ меҳнат қилишимиз керак". Футзалчиларимиз Жаҳон чемпионати қуръаси ҳақида қандай фикрда?

Кеча футзал бўйича Литвада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "B" гуруҳида Россия, Миср ҳамда Гватемала терма жамоалари билан баҳс олиб борадиган бўлди. Биз қуръа натижалари ҳақида терма жамоамиз футзалчилари Даврон Чориев ва Ихтиёр Ропиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

Даврон Чориев -  Жаҳон чемпионатида иккинчи бор иштирок этамиз. Бу албатта бошқача ҳиссиётларни беради. Қуръа натижасини барчамиз яхши қабул қилиб олдик. Бундай мусобақада оддий жамоа бўлмайди. Ҳар бир баҳсга жиддий қарашимиз талаб қилинади. Мен кўпроқ Бразилия билан ўйнашни истагандим. Майлин нима ҳам деймиз. Гуруҳимиздаги рақибларга келсак, Россия ҳақида маълумотларга эгамиз. 2016 йил Колумбиядаги мундиалда улар жуда яхши натижа қайд этишганди. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни ёмон, демаган бўлардим. Мухлислларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Ихтиёр Ропиев - Қуръа ташлаш маросимидан олдин Литва, Аргентина, Чехия билан бир гуруҳдан жой олишимизни тахмин қилгандим. Якунда Россия, Миср, Гватемала бизга рақиблик қилиши аниқ бўлди. Гуруҳдан чиқишимиз учун кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Имкониятимиз бор. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика